» » Жиззахда ўқитувчи раҳбар билан учрашувда муҳим масалани кўтарди

Жиззахда ўқитувчи раҳбар билан учрашувда муҳим масалани кўтарди

04 август 2018 г 2 888 Комментарии: 0

Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Ҳусниддин Абдураззоқов 3-сектор раҳбари, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров билан ўтказилган сайёр қабулда муаммони яширмади.

Унинг саъй-ҳаракати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Арнасой информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини зарур спорт анжомлари билан таъминлади.
Бу масала яқинда ушбу коллеж ўқитувчиси Ҳусниддин Абдураззоқов томонидан 3-сектор раҳбари, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров билан ўтказилган сайёр қабулда кўтарилган эди.
– Ўқувчиларимиз нафақат туман ёки вилоят, балки мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ҳам юқори ўринларни эгаллаб келмоқда, – дейди Ҳ.Абдураззоқов. – Мурожаатимиз эътиборга олиниб, коллежимиз зарур спорт анжомлари билан таъминлангани ёшларимизнинг спортда янада катта муваффақиятларга эришишида муҳим аҳамият касб этади.
Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида ҳудуддаги муаммоларни тезкор ўрганиш ва ечимини топишда сектор раҳбари билан барча туманларда сайёр қабуллар ўтказиш доимий йўлга қўйилгани яхши самара бераётир.
Сайёр қабулларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар асосида ҳудуддаги ишсизлик, коммунал хизматлар ва инфратузилма билан боғлиқ мурожаатлар, электр энергияси, газ, сув, иссиқлик таъминоти, транспорт, арзон уй-жойлар қуриш, ободонлаштириш ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммолар аниқланиб, ҳал этилмоқда.
Сайёр қабулларда туман ҳокимлари, тегишли ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши фуқароларнинг мурожаатларини, маҳаллаларга бириктирилган ишчи гуруҳларнинг уйма-уй юриб аниқлаган муаммоларини, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни тезроқ аниқлаш ва ҳал этиш имкониятини бермоқда. Шунингдек, уларнинг мунтазам йўлга қўйилгани аввалги учрашувларда белгиланган ишлар ижроси устидан назоратни кучайтирмоқда.
Масалан, Пахтакор тумани марказида ўтказилган сайёр қабулда аввалги учрашувда кўтарилган муаммолар қандай бажарилгани ўрганилди. Жумладан, аҳоли мурожаатлари асосида “Боғишамол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги асосий кўчани таъмирлаш, ҳудудда нуронийлар учун чойхона қуришда ёрдам бериш бўйича олиб борилаётган ишларни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Т.Бекназаров
скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!