Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси ишлаяптими?

Жиззахда "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси ишлаяптими?

09 август 2018 йил
172
0

Давлатимиз раҳбарининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони ҳамда "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори тозаликни, озодаликни, саришталикни сақлашга бўлган муносабатни ижобий ўзанга буриб юборди.

Халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, турмуш маданиятини юксалтиришга бўлган эътибор бутунлай ўзгарди. Дастуриламал ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш ҳар бир ҳудудни асраб-авайлаш, тоза ва озода сақлашга йўналтирилаётган саъй-ҳаракатларда кўзга ташланиб турибди.

Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузурида вилоят "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси, шаҳар ва туманларда мазкур корхонанинг филиалларига асос солиниши ўзига хос воқеага айланди. Энг муҳими, янги тузилма иш бошлаши баробарида унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳақида қағурилаяпти.

Жиззах шаҳридаги "Бунёд" маҳалла фуқаролар йиҚини ҳудудида фаолият кўрсатган вилоят наркология диспансери бино ва иншоотлари "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонасига берилиши мақсадга мувофиқ иш бўлди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги тузилманинг ўз биносига эга бўлиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда бу жиҳат алоҳида эътироф этилди.

- Дастлабки пайтларда янги корхона 37та чиқинди ташувчи машина, 12 та самосвал, 7 та юклаш мосламаси, 2та бульдозердан фойдаланиб келди,- деди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиҚи Эркин Холматов.- Ўтган йили маҳаллий бюджет маблаҚлари ҳисобидан 12 та махсус машина, 290 та контейнер харид қилинди. 72 та чиқинди тўплаш шохобчалари қурилди. Бу иш давом эттирилаяпти.

Тантанали маросимда "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонасининг шаҳар ва туман филиалларига "ISUZU" русумидаги 10 та махсус автомобиллар топширилди.

Дарҳақиқат, ҳаёт ўзгараяпти. Одамларнинг онги ҳам. Уларнинг шуурида уйғониш бор. "Тозаҳудуд" тизимининг шаҳар ва қишлоқларга кириб бораётгани ҳам халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш устуворлик касб этаётганидан далолатдир.

Маматқул АБДУВАЛИЕВ,

халқ депутатлари Шароф Рашидов

тумани Кенгашининг депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар