» » 6 ойда Жиззахда 1 минг 265 кичик корxона ва фирма ташкил этилди

6 ойда Жиззахда 1 минг 265 кичик корxона ва фирма ташкил этилди

09 август 2018 г 2 677 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида 1 минг 265 кичик корxона ва фирма ташкил этилди.

Зарбдор туманининг Ойбек маҳалласида тадбиркор Эркин Умрзоқов чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Бинокор – Меъмор” хусусий корхона фаолиятини йўлга қўйди. Замонавий технологиялар ўрнатилган корхонада кунига 50-60 жуфт, ойига 1 минг 500 жуфтдан ортиқ болалар ва катталар пойабзали ишлаб чиқарилмоқда. Айни пайтда бу ерда 6 киши меҳнат қилаётир.
– Ишчилар маҳалламиз ёшлари, уларга андижонлик моҳир уста-дизайнер Бобуржон Акбаров устозлик қилмоқда, – дейди Э.Умрзоқов. – Ҳозирча ички бозор талабини ҳисобга олиб ишлаяпмиз. Келгусида маҳсулотни экспорт қилишни ҳам режалаштирганмиз.
Янги ташкил этилган шундай субъектлар ҳисобига Жиззах вилоятида фаолият юритаётган корхоналар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 407 тага ёки 11,7 фоизга кўпайиб, 13 минг 420 тага етди. Мавжуд корхоналарнинг 15,3 фоизи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатаётир.
Т.Бекназаров
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!