» » Форишда туман кенгашининг сессияси ўтказилди

Форишда туман кенгашининг сессияси ўтказилди

10 август 2018 г 2 839 Комментарии: 0

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, мактаб директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари таклиф этилди.

Сессияни халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими абдивали мустанов бошқариб борди.

Сессияда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари бектош саидов тумандаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи тўғрисида ахборот берди.

– ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев раислигида 2018 йил 27 июль куни жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, бу борада ички ишлар органлари ва бошқа давлат идораларининг масъулиятини янада ошириш, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, – дейди вилоят прокурори биринчи ўринбосари ўз ахборотида.

Қонун устуворлигини таъминламасдан, жиноятчиликнинг олдини олмасдан халқ ишончини қозониб бўлмайди. Давлатимиз раҳбари томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда, барча соҳалардаги раҳбарлардан қатъий масъулият ва жавобгарлик талаб қилинади. Аммо, бундай чора-тадбирга қарамасдан, жойларда ҳали жиноятчиликнинг туб илдизига тўлиқетиб борилмаяпти. Жиноятчиликнинг асл сабаблари ўрганилмаяпти, маҳалла, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларидаги муҳокамалар номига ташкил қилиниб, расмиятчиликдан нарига ўтилмаяпти.

Маълумотларга қараганда, жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан бирмунча камайган бўлсада, лекин қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, ўғирлик, фирибгарлик жиноятларининг сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Сессияда вилоят прокурори биринчи ўринбосари бектош саидов 2018 йил 30 июль куни туманимизда содир этилган қотиллик жинояти ҳақида батафсил ахборот берди. Ҳамма бирдек енг шимариб, муаммодан тўлиқ хабардор бўлиб, уни ҳал этишга кўмаклашганда, жиноятнинг барвақт олди олинган бўларди. Афсуски, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳанузгача эскича ишлаш тизимидан воз кечилмаяпти.

Шундан сўнг туман ички ишлар бўлими бошлиғи ойбек эшбеков ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, 2018 йилнинг ўтган ойлари давомида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг аҳволи ҳамда 2018 йил 30 июль куни «тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси биносида содир этилган қотиллик жинояти ва унинг содир этилишида яратилган шарт-шароитлар хусусида маъруза қилди.

Шунингдек, сессияда депутатлар вилоят адлия бошқармасининг 2018 йил 18 июлдаги «норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган ҳужжатлар ҳудудий адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида»ги тақдимномаси ижросини ҳам кўриб чиқдилар. Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими абдивали мустанов ахборот берди.

Сессияда кун тарбидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан қобил хидиров, «ўзбекистон» маҳалласи раисининг кексалар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси амирбек абдулакимов, «маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси йўлдош кенгашев, туман адлия бўлими бошлиғи шерзод эрматовлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Сессияда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат қодиров қатнашиб, сўзга чиқди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабулқилинди.

Рашид Каримов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!