» » Жиззахда “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди

Жиззахда “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди

13 август 2018 г 2 844 Комментарии: 0

"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган, 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда " Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йили” Давлат дастурининг маъно- мазмунига мувофиқэрк, озодлик учун жон фидо этган юртдошларимиз ҳамда замонамиз қаҳрамонлари ҳақида вилоятимиз ижодкорлари томонидан бир талай асарлар яратилди.

Оммавий ахборот воситаларида халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлигига эришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳқилиш ҳақидаги туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрланди. Республикамиздаги тинчлик- осойишталик, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, мамлакатимиз эришаётган ютуқлар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.Қўлга киритилаётган бундай юксак натижаларнинг асосий омили халқимизнинг фидоқорона меҳнати, одамларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги, ижтимоий фаоллигининг ортганлигидир.

Ўзбекистон Рспубликаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик танловининг мақсади ҳам халқимиз тарихи ва бугунги куни ҳақида ёзилган энг етук бадиий асарлар, публицистик мақолалар, санъат асарларини аниқлаш, уларнинг муаллифларини рағбатлантиришдир.

Жиззах шаҳридаги "Ёшлар шаҳарчаси”да вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, республика Ёзувчилар уюшмаси ва журналистлар ижодий уюшмалари ҳамда "Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари ҳамда тасвирий санъат асарлари, сураткашлик ва дизайн ишлари бўйича ўтказилди.

Тадбирни вилоят матбуот ва ахборот бошқармасининг бошлиғи Улуғбек Адилов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг республика Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова, Чўлпон нашриётининг директори Улуғбек Ишмуҳамедов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижод аҳлига кўрсатаётган ғамхўрлиги ҳақида гапирдилар. Бугунги кўрик-танлов ҳам шу эътиборнинг бир намунаси дейилди.

Шундан сўнг "Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови вилоят босқичининг ғолиблари эълонқилинди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, "Жиззах ҳақиқати” газетасининг адабий котиби, Абдулла Аҳмад "Ўлимга тик боққанлар” романи учун, "Жиззах ҳақиқати”—"Джизакская правда” газеталари таҳририятининг бўлим муҳаррири Васил Илёсов қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизими мавзусидаги долзарб мақолалари учун, вилоят телерадиокомпаниясининг бўлим бошлиғи Ўткир Холбеков "Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла” давлат дастурларини ёритгантуркум кўрсатувлари учун ҳамда вилоят "Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг сураткаши Андрей Холовлар ўз йўналишлари бўйича ғолибликни қўлга киритишди.

Шунингдек, "Джизакская правда” газетасининг бўлим муҳаррири Наталья Беседина, шу газетанинг суратчи мухбири Ботир Қудратов ва бошқа бир қатор ижодкорлар турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

— Танловда ғолиб чиққанимдан хурсандман, — деди Ўткир Холбеков. — Хизмат юзасидан Дўстлик, Мирзачўл, Фориш, Зафаробод туманларида дастур доирасида бўлаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида кўрсатув ва репортажлар тайёрладим. — Ҳамюртларимиз, шу азиз юрт учун, унинг гуллаб яшнаши учун чин дилдан қилаётган фидокорона меҳнати,эртанги кунга бўлган ишончидан илхомланмай бўладими?

Кўрик- танловда ташкил этилган санъат асарлари ва янги бадиий китоблар кўргазмасиқатнашчиларга манзур бўлди.

З. ЭРГАШЕВ

Б.Қудратов олган сурат

"Жиззах ҳақиқати” газетаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!