Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Партия лойиҳаси асосида 1700 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Партия лойиҳаси асосида 1700 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

15 август 2018 йил
196
0

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” ташаббуси билан бир қатор ҳайрли ишларамалга оширилмоқда.

Шунингдек, "Соғлом оила-мустахкам оила” лойиҳаси доирасида, 1700 нафар аёлларимиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Аёллар қаноти гурухи кўмагида ногиронлиги мавжуд 7 нафар хотин-қизларимизга ногиронлик аравачалари топширилди. 11 нафар ижтимоий химояга мухтож аёлларимизга бепул даволаниш учун йўлланма берилди.

-Оғир ҳасталигим сабабли, 2 йилдирки тўшакка миҳланиб қолгандим,-дейди Саодат Ўсарова. -Бугун ҳонадонимизга келган малакали шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказишди. Партия ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бериладиган 1-гурух ногиронлигини олиш ва нафақа олишим ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 8 турдаги дори-дармонлар билан биргаликда, "Аёллар қаноти” гурухи хамда хомийлар билан хамкорликда кийим-кечак ва озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг чекка ва олис туманларида мунтазам ўтказиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси тузилди.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар