Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда бозор хизматларининг ўсиш суръати 12,0 фоизга ошди

Жиззахда бозор хизматларининг ўсиш суръати 12,0 фоизга ошди

16 август 2018 йил
225
0

Ҳозирги вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиш даражаси жамиятнинг илғор ривожланишининг мезонига айланди.

Хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилиш аҳолининг турмуш даражасини, инвестицион муҳитини, ишбилармонлик муҳитини ва бизнесни ривожлантиришни яхшилайди.

Вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар кўрсатилган бозор хизматларининг ўсиш суръати12,0 фоизга ошишига олиб келди. 2018 йил январ-июль ойларида дастлабки маълумотларга кўра кўрсатилган хизматлар ҳажми 1685,6 млрд.сўмга тенг бўлди. Кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида энг катта улуш савдо хизматлари (37,2 %), транспорт хизматлари (18,8 %), молиявий хизматлар (14,1 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,8 %) ташкил этади.

2018 йил январ-июль ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича молиявий хизматлар (147,3 %),соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (127,9 %) меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (124,9 %), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (113,4 %), бўйича юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.

Таққослаш учун, 2017 йил январ-июль ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан молиявий хизматлар - 121,2 %, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар - 112,3 % меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларнинг ўсиш суръати –106,0 %, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари—115,3 %, ни ташкил этган.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари умумий ҳажмида энг катта улушни озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлар (90,6 %) устунликқилади.

Савдо хизматлари кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмида энг юқори ҳажмни - 627,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, транспорт хизматлари ҳажми-317,5 млрд. сўм, молиявий хизматлар-238,3 млрд. сўм, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари-115,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошганлиги қайд этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар