» » Фориш туманида 3-сектор фаолияти қандай бўлмоқда?

Фориш туманида 3-сектор фаолияти қандай бўлмоқда?

16 август 2018 г 2 896 Комментарии: 0

Президентимизнинг «Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан 3-секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари «Сайёд» маҳалласининг Жайрахона ва Бўғомбир қишлоқларида уйма-уй юриб, аҳолининг турмуш шароити, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганди.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ойбек Эшбеков иштирокида Жайрахона ва Бўғомбир қишлоқларида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли муаммолари атрофлича муҳокама этилиб, униҳал этиш чоралари белгиланди.

– 29-умумтаълим мактабининг футбол ўйингоҳи устидан юқори кучланишли электр тармоғи ўтган, – дейди Жайрахона қишлоғида яшовчи Нори Саидмуродов маҳалладошлари фикрини ифодалаб. Ушбу юқори кучланишли электр тармоғини мактаб ҳудудидан кўчириш лозим. Электр тармоғини узилиши болалар ҳаётига хавф солади.

Бўғомбир қишлоғида яшовчи Шароф Ибрагимов ва Аллаёр Умаровлар маҳаллада табиий газ босими пастлигини айтиб, муаммони ҳал этишда амалий ёрдам сўради. Бундан ташқари Жайрахона қишлоғида яшовчи Сафарбек Нуруллаев, Ғаффор Зиёровлар ҳам аҳолини қийнаётган бир қатор муаммоларни ўртага ташлашди.

Шу куни аҳоли томонидан 10 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди. Уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари ижро учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Рашид КАРИМОВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!