Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Xizmat-beminnat” ўз хизматини яхши ўтамоқда

Жиззахда “Xizmat-beminnat” ўз хизматини яхши ўтамоқда

17 август 2018 йил
222
0

Жалол Абдуллаев, "Xizmat-beminnat” лойиҳаси иштирокчиси. Бугун Жалолнинг уйида кенг муҳокамалар кетмоқда... Унинг эса боши қотган...

Бундан қарийб икки йил муқаддам Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Xizmat-beminnat” ўқув-курслари ташкил қилиш тўғрисида қўшма қарори имзоланган эди.

Республикамизнингбарча ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам ушбу лойиҳауюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Сарвар Назарқосимов, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси:

- Ёшлар тарбиясида нафақат ота-она, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъул ҳисобланади. "Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган ҳикмат замиридаги маъно нечоғлик тўғри эканлигини англагандек бўласан киши. "Xizmat-beminnat” лойиҳаси орқали маҳаллалардаги уюшмаган ёшларга бепул таълим берилиб, касб-ҳунарга йўналтириляпти. Шу билан бирга ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Эътиборга молик жиҳати - бундай савобли ишлардан барча ота-оналар хурсанд. Айнан шу маънода ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан 2018 йилда вилоятда 18 та бепул ўқув-курслари фаолияти йўлга қўйилди. Бу курсларда 110 дан ортиқ уюшмаган ёшларга қўшимча билим берилди, касб-ҳунарга йўналтирилди. Мазкур "Xizmat-beminnat” ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган мақсад маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, билимга чанқоқ, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшларнинг чет тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантиришдан иборат эди. Ва чин маънода биз бу мақсадларга эришдик деб бемалол ва ғурур билан айта оламиз! Буни "Xizmat-beminnat”ўқув курсларида таълим олган ўқувчиларнинг кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, бугунги кунда уларнинг 22 нафари (14 та гранд, 8 та шартнома асосида) Республикамиздаги турли олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинганлигида кўришимиз мумкин! Айниқса,физика фанидан сабоқ берган Сардор Ўсаров шогирдларининг 12 нафари, Суннат Норқулов биология фанидан таълим берган ёшларнинг 7 нафари бугун ОТМ талабаси бўлиш бахтига мушарраф бўлганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Демак, бугун "Xizmat-beminnat” ўз "мева”ларини бермоқда. Буни қайсидир маънода ҳосил байрамига ҳам қиёслаш мумкин... Албатта!

Жалол Абдуллаев, "Xizmat-beminnat” лойиҳаси иштирокчиси:

- Бир куни ижтимоий тармоқда мазкур лойиҳа бўйича бепул ўқув-курсининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўйича маълумотлар жойлаштирилди. Қизиқиб ўқиб кўрдим. Бу лойиҳа ЎзМТДП деган ташкилот томонидан ташкил этилганлиги ва бепул ўқув-курслари фаолияти йўлга қўйилаётганлиги эътиборимини тортди. Биринчи қиладиган ишим ЎзМТДП ёзувининг тўлиқ номини билишга киришиш бўлди. Сўраб, суриштириб бу Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси эканлигини билдим. (Тўғриси, шу кунгача Миллий тикланиш партияси ҳақида билардим. Лекин, ЎзМТДП ёзувининг кенгайтирилгандаги маъносини билмасдим)... Хуллас, лойиҳа ташкилотчиларини топиб, учрашдим. Уларга ўз мақсадимни айтганимдан сўнг мени физика фани ўқитувчиси Сардор Ўсаровга бириктиришди. Устозимнинг кўмагида билимларимни янада бойитдим. Ва ниҳоят бугун мен бир вақтнинг ўзида республикамиздаги 3 та энг нуфузли олий таълим муассасалари (Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа ҳамда Турин политехника университетлари) талабаси бўлиш бахтига эришдим. Айни вақтда бизнинг уйда менинг қайси бир ОТМда ўқишим бўйича кенг муҳокамалар кетмоқда... Бугун беминнат хизматнинг натижасида хурсандчиликдан кўзда севинч ёши ила шодликка тўлган тенгдошларим номидан, энг яхши янгиликларни эшитиб – уйимизда байрамлар бошлаган ота-онам сингари барча хонадон соҳиби-ю, соҳибалари номидан "Xizmat-beminnat” лойиҳасининг ташкилотчиси бўлган (даставвал, айнан мен номини яхши англаб ололмаганим) ЎзМТДПга ўз миннаддорчилигимни билдираман!!!

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар