Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » ХАЛҚНИНГ ИШОНЧИ КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЭКАН

ХАЛҚНИНГ ИШОНЧИ КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЭКАН

18 август 2018 йил
158
0

Тараққиёт йўлидаги вазифаларимиздан бири бу соддадил ва меҳрибон халқнинг ишончи йўлида ҳар бир хонадонларга кириб борар эканмиз, аввало улар чеҳрасидаги қувонч биргина "Ҳуш келибсиз меҳмон!..” сўзларида акс этади.

Бу латиф сўзлар ҳол сўраб келган киши қалбига эзгулик баҳшида этибгина қолмасдан балки, унинг шу биргина сўзи орқали барчага ибрат бўлаётганлигининг гувоҳи бўламиз.

Яқинда Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутатлари ва Бўстон ҚФЙ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис билан уйма-уй лойиҳаси доирасида Арнасой тумани Бўстон қишлоқ фуқаролари йиғинида яшовчи Алишевлар хонадонига ташриф буюрдик.

Хонадон аҳли илиқлик билан кутиб олди, аммо юзидаги ним табассум орқали нажот истаб турганликлари яққол сезилиб турарди. Аввалига юртимизда туб ислоҳотлар замирида оддий аҳолининг турмуш тарзи янада сайқал топаётганликлари, қолаверса қабул қиланаётган давлат дастурлари орқали кенг имкониятлар эшиги очилганлиги ва бундан ҳар бир фуқаро оқилона фойдаланиш кераклиги тўғрисида тушинчалар бериб хонадон аҳлига юзланганда "...хақиқатдан ҳам ўзгаришлар катта, халқ дарди билан яшаш, халқнинг ишончини олиш бу катта масъулият ҳисобланади. Бир инсоннинг ҳасратини эшитиб, мушкулига ечим топиб амалий ёрдам бериш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Таъбир жоиз бўлса бунга шахсан юртбошимиз бошлаб берди десам муболаға бўлмайди..” дейди суҳбат чоғида хонадон соҳиби Нейтулла ака.

Нейтулла Алишев бундан 3 йил олдин инсултьни ўтказган ва II-гуруҳ ногирони бўлиб, ногиронлик нафақасини олиб келарди. Аммо бугунги кунга қадар соғлиги ёмонлашганлиги, шунингдек моддий тамонлама бироз қийналганлиги боис туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий меҳнат экспертиза комиссия кўригидан ўтолмаган. Натижада 3 ойдан буён ногиронлик нафақаси ҳам тўхтаб қолган. Наҳотки оилавий шароити шунчаликми? дея, дилимдаги тилимга кўчди ва икки бош қорамол ва 5 та парранда ҳамда томорқа даромад манбаи сифатида бир рўзғорни обод қилиши айни ҳақиқатку деган савол туғилди. Суҳбат чоғида - икки хўжалик истиқомат қиладиган хонадон эгаларининг бирортаси ҳам иш билан бандлиги таъминланмаганлик боиси қорамол олишга маблағи, томорқа қилишга-ку сув ҳам шароит ҳам йўқлиги маълум бўлди.

Айтсам тилим айтмасам дилим, нима қилиш керак деган фикрлар чулғаб олган бир пайтда орага хонадон эгаларидан Ўғилой Алишева тамонидан яна бир муаммо яъни Жиззах вилояти Фориш туманида 1942 йилда туғилган Эрдошева Фотима аянинг шахсини тасдиқловчи бирорта ҳужжатлари йўқлиги боис ханузгача нафақа ҳам ололмаётганлиги сабабли амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўлди. Буни қарангки маҳалла, қўни-қўшни бир инсон тақдирига шунчалик бефарқ бўлса. Ахир инсонийлик жиҳатдан хонадонга ҳол сўраб бир бор кирганда бу каби муаммолар аён бўладику? Тўғри, балки киришгандир аммо нимагадур ечимини тополмай қийналибми, орқага ташлаб қўйган бўлса керак. Майли нима бўлганда ҳам ушбу ханодон соҳиб ва соҳибаларининг муаммолари юзасидан озми, кўпми кимлардирҳаракат қилганлар саломат бўлишсин.

Ўрганилган хонадоннинг ёзма аризалари асосида депутатлик сўровлари чиқарилди ва жойларда ногиронлиги туфайли тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда фуқаролигини тасдиқловчиҳужжатни олиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан учрашилди. Учрашув жараёнида турли тўсиқларга дуч келинди. Аммо қонун устувор бўлган жойда адолатҳар доим ғолиб чиқар экан. Натижада II-гуруҳ ногирони Нейтулла Алишев кўрикдан ўтказилди ва август ойида ТМЕК ҳужжатлари тўлиқшакллантирилиб жорий йилнинг сентябр ойида ногиронлик нафақаси чиқиши борасидаги Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг фикрлари тингланди.

Шунингдек депутатлик сўрови орқали Арнасой туман ИИБ паспорт столи бошлиғи ва ФҲДЁ бўлими тамонидан Эрдошева Фотима аянинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тўғирлаш борасида атрофлича муҳокама қилинди ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Нейтулла Алишев айтганидек халқнинг ишончини олиш бу катта масъулият эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Дарҳақиқат "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган олижаноб ғояни изчил ҳаётга татбиқ этишда барчамиз бирдек масъул бўлмоғимиз даркорлигини унутмасак айни муддао бўларди. Мухтасар айтганда аҳоли билан доимий ва очиқ мулоқотнинг йўлга қўйилгани уларни дарду ташвишлардан халос қилиш, муаммолариниҳал этиш, турмуш даражаси сифатини ошириш имкониятларини яратмоқда.

Рустам Нурматов

Халқ депутатлари Арнасой

туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар