» » Жиззах мезбонлик қилган Кикбоксингда республика чемпионлари аниқланди

Жиззах мезбонлик қилган Кикбоксингда республика чемпионлари аниқланди

20 август 2018 г 2 670 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрининг «Истиқлол» спорт мажмуасида 2018 йил 16-19 август кунлари спортнинг Кикбоксинг туридан Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан 700 га яқин спортчилар иштирок этишди. Мусобақа Кикбоксингнинг Кик-лайт, Лайт-контакт йўналишлари бўйича ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра 1-ўринни Андижон вилояти, 2-ўринни Тошкент шаҳри ва 3-ўринни Жиззах вилояти жамоаси қўлга киритишди.

Жиззах вилояти жамоасидан ғолиб бўлган спортчилар: Жиззах шаҳридан Азимов Шоҳрух 1-ўрин, Азимов Шоҳрух, Усмонов Нодирбек, Абдуғаниев Абдумалик, Исматуллаев Йигитали 2-ўрин, Усмонов Нодирбек, Мусурмонов Самандар, Нормуродов Санжар, Норқўзиев Шоҳрух, Низомов Равшан, Эгамов Тоир 3-ўрин, Шароф Рашидов туманидан Худойбердиев Сироч, Султонмуродов Элшод 1-ўрин, Илхомжонов Самандар 2-ўрин, Пардабоев Хумоюн, Илхомжонов Самандар, Ўришбоев Асил, Султонмуродов Элшод 3-ўрин, Ғаллаорол туманидан Бердиеров Аббос 2-ўрин ва 3-ўринни эгаллашди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари хомийлар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!