» » Жиззах шаҳридаги меҳрибонлик уйига 160 та бадиий китоб ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди

Жиззах шаҳридаги меҳрибонлик уйига 160 та бадиий китоб ва ўқув қуроллари ҳадя қилинди

23 август 2018 г 2 816 Комментарии: 0

Қурбон ҳайити муносабати билан Жиззах шаҳридаги 29-Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 98 нафар бола учун байрам тантанаси ташкил этилди. Муассасага 160 бадиий китоб ва ўқув қуроллари совға қилинди, деб ёзади ЎзА.

Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларидан бирининг ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирида ҳарбийлар томонидан намойиш этилган қўл жанги, жанговар машқларни болалар катта қизиқиш билан томоша қилди. Тадбирда болалар бадиий ҳаваскорлик жамоасининг концерти иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

«Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган тадбир болаларимизда миллий, диний қадриятларимиз шаклланиши, яхшилик, меҳр-мурувват, саховат, Ватанга муҳаббат каби эзгу туйғуларини ўстиришга хизмат қилади, — дейди муассаса раҳбари Норқул Тоғаев. — Давлатимизнинг ғамхўрлиги билан ҳеч нарсага зориқмай улғаяётган болалар ана шундай мурувват, маърифат тадбирларида халқимизнинг, жамоатчиликнинг эътиборидан четда эмасликларини янада чуқурроқ ҳис этишади».

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!