Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » МАҲОРАТ ДАРСИ БЎЛДИ

МАҲОРАТ ДАРСИ БЎЛДИ

23 август 2018 йил
111
0

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ИИБ, вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда бошқа тезкор хизматлар билан ҳамкорликда Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида ёнғин ўчириш амалий тактик машқи ўтказилди.

Ўқув машқига маскан маъмурияти томонидан масканда фавқулодда вазиятлар юзага келганда маскан рахбарияти ва навбатчи масъул ходимлари томонидан тезкор тадбирларни амалга оширишдаги амалий ҳаракатларини ривожлантириш, ёнғин ўчириш гарнизонининг жанговар тайёргарлиги, уларнинг ёнғин ўчириш имкониятини ошириш, ёнғин ўчириш раҳбарларининг ва навбатчи смена шахсий таркибини ўта мухим ва тоифаланган масканларда хар қандай вазиятларда ўз олдига қўйилган жанговар вазифаларни бажариш қобилиятини кучайтиришҳамда махсус хизматлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш каби мақсадлар қўйилди.

Ўқув машқига телерадиокомпаниянинг кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси ходимлари, Жиззах шаҳар ЁХБ 1-сон ХЁХҚдан 2 та, 2-сон ХЁХҚдан 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари шахсий таркиби, вилоят ИИБ ЁХБ ходимлари, вилоят ФВБ, туман ИИБ тезкор тергов гурухи, қўриқлаш бўлими, туман газ ва электр тармоқлари, тиббий хизмат ходимлари жалб этилди.

Дастлаб маскан мажлислар залида ўқув машқининг очилиши ва машқ дастури қатнашчиларга тушунтирилди. Соҳа ходимлари томонидан машқ дастурида белгиланган тадбирлар ўқиб эшиттирилди.

Объект ҳудудида жойлашган асосий студияда шартли ёнғин содир бўлди, деб ҳисобланди ва тегишли белгилар (байроқчалар) ўрнатилди.

Ўқув машқи дастури бўйича қатнашчилар олдига 5 та вазифа қўйилди.

Якунда ўқув машқи муҳокамаси ўтказилиб, қатнашчилар томонидан амалга оширилганҳаракатлар танқидий таҳлилқилинди. Ҳар бир хизмат ходимларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлари баҳоланиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни келгусида такрорламаслик чора-тадбирлари кўрилди. Ўтказилган ўқув машқига ташриф буюрган кишилар томонидан юксак даражада ўтказилган деб топилди. Ўтказилган машқ якуни бўйича вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари подполковник Адҳам Тангриев сўзга чиқиб, барчақатнашувчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ўқув машқи маскан ходимлари учун катта амалий дарс бўлганлигини айтиб ўтди.

Равшан ИБРАГИМОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи,

подполковник
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар