Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда суд раисларининг ахборотлари тингланди

Жиззахда суд раисларининг ахборотлари тингланди

29 август 2018 йил
168
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштиришга хизмат қилади.

Унда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга оид долзарб вазифалар белгилаб берилган. Ушбу фармонлар ижроси юзасидан вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида жиноят, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судларнинг фаолияти йўлгақўйилди. Судлар томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида аҳоли билан мулоқотлар, учрашувлар ўтказиб келинаяпти. Қишлоқва маҳалла фаоллари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Вилоят телерадиокомпаниясида Юртбошимизнинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга оид фармонлари ижроси юзасидан ўтказилган брифингда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган судлар раисларининг ахборотлари тингланди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, "Маҳалла” жамоат фонди, "Нуроний” жамғармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Брифингни вилоят телерадиокомпаниясининг бошловчиси Бахтиёр Тоғаев қисқача кириш сўзи билан очиб, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар билан кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимларини таништириш эканлигиҳақида гапирди. Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Эркин Ходжақулов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Хуршид Эшмуратов, вилоят маъмурий суди раиси Асқар Мамараҳимов, вилоят иқтисодий суди раиси Дониёрхўжа Махаматов сўзга чиқиб, судлар томонидан мамлакатимиз Президентининг соҳани ислоҳқилишга оид қатор фармонлари ижросини таъминлаш, жорий йилнинг 6 ойи давомида ягона суд амалиётини жорий қилиш, кўрилган ишлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, сайёр судларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги самараси, олиб борилган тарғибот ишлари тўғрисида ахборот бердилар. Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Джумаев юқори инстанция судларида кўрилаётган ишлар, соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар билан йиғилганларни таништирди.

Брифинг якунида судлар раислари қатнашчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Брифинг тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Телерадиокомпания ижодкорлари томонидан ҳар ойда бир марта ана шундай кўрсатув тайёрланиши режалаштирилган.

Васил ИЛЁСОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар