» » Жиззахлик бошланғич ташкилоти етакчиси Японияда таҳсил олади

Жиззахлик бошланғич ташкилоти етакчиси Японияда таҳсил олади

30 август 2018 г 2 714 Комментарии: 0

Сардор Эржигитов - электр тармоқлари корхонаси Зарбдор тумани бўлимининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг етакчиси.

Бу вазифада уч йилдан буён фаолият кўрсатади. У 2009 йилда Турин политехника институтининг машинасозлик технологияси факультетини тамомлаган. Интилувчан, изланувчан Сардор 2017 йил май-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясиқошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтида малака оширди.

Қувонарлиси, Сардор Эржигитов магистратура таҳсилини Японияда давом эттирадиган бўлди. У кунчиқар юртнинг "Кадрларни тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш” лойиҳасининг гранти соҳиби бўлди.

Таълим тизимидаги ўзгаришлар қаторида кўплаб хорижий давлат олий ўқув юртлари дипломларининг нострификация жараёни соддалаштирилгани ҳам ёшларнинг нуфузли хорижий олий ўқув юртларида ўқиш истагани кучайтирмоқда. Сардор ёшлар етакчисига хос шахсий намуна кўрсата олди. Унга омад тилайм.

Муқаддас Сапарова

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!