Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда Германия билан ҳамкорликда гемодиализ маркази очилади

Жиззахда Германия билан ҳамкорликда гемодиализ маркази очилади

30 август 2018 йил
145
0

Жиззах вилоятида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Греция, Испания, Россия, Беларусь, Латвия, Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Япония, БАА, Исроил, Қозоғистон, Сингапур сингари 28 мамлакатдан 300 га яқин қатнашчилар иштирокида вилоятнинг сармоявий салоҳиятини ошириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Форумда, шунингдек, чет эл дипломатик миссиялари, қатор халқаро молия институтлари, йирик хорижий компаниялар вакиллари ҳам иштирок этмоқда. 

Ушбу халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ҳамда Германиянинг нуфузли «VAMs GmbH» компанияси раҳбари Исроил Изохов ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдам соҳасида янги инвестиция лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимига хусусий инвестицияларни жалб қилиш, нефрология соҳасида дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун саноат комплексини яратиш кўзда тутилмоқда. Натижада, мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида мавжуд гемодиализ қурилмалари модернизация қилинади ва уларнинг замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари амалга оширилади. Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари бўйича гемодиализ хизматини кўрсатувчи 20 га яқин янги тиббий клиникалар ташкил этилади. Бундан ташқари, 2019 йилда Жиззах шаҳрида туманлараро гемодиализ марказини очиш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, гемодиализ учун тиббий материалларни ишлаб чиқарувчи завод қурилади.

Ушбу келишув бўйича 2022 йилгача режалаштирилган инвестиция ҳажми 27 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар