» » Дўстлик туманида суд томонидан коррупцияни олдини олишга доир қонуни тушинтирилди

Дўстлик туманида суд томонидан коррупцияни олдини олишга доир қонуни тушинтирилди

05 сентябрь 2018 г 2 793 Комментарии: 0

Дўстлик туман маъмурий суди томонидан "Коррупция - миллий хавфсизликка тахдид” мавзусида ЎРҚ-419-сон қонун мазмуни билан таништириш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқбўладиган иллат коррупциядир.

Коррупциягақарши курашиш ва унинг олдини­ олиш билан боғлиқҳуқу­қий механизмларни такомиллаштиришга қаратил­ган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Бюджет, Божхона кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао­лиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларқабулқилинди.

Мазкур чора-тадбирларнинг янги ва янада самара­ли тизимини яратиш, коррупцияга қар­ши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республи­каси Президенти Шавкат Мирзиёев­нинг ташаббуси билан 2016 йил 14 октябр­да Олий МажлисҚонунчилик­ пала­тасига киритилган ва 24 ноябрда қуйи палата томо­ниданқабулқилинганҳамда Олий Мажлис Сена­тининг 8-сессиясида маъ­қулланган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»гиқонун коррупцияга қарши курашиш соҳасида­гиҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга­ қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, фуқароларнингҳуқуқий онги ва ҳу­қуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига­ тоқатқилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Қонунда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари мустаҳкамлабқўйилган.

Қонун фуқароларҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимчаҳуқуқий кафолатларини яратади, хусусий мулк ҳуқуқига ғайриқонуний тажовузларни, тадбиркорлик субъект­ларининг фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклашга кўмаклашади.

Қонун 6 та боб, 34 та моддадан иборат бўлиб, унда коррупция; коррупцияга оидҳуқуқбузарлик; манфаатлар тўқнашуви атамалари асосий тушунчалар сифатида берилган.

Йиғилиш қатнашчилари ўқитувчи ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб, саволларга жавоб олишди.

Дўстлик туман маъмурий судининг

раиси М.Нурматов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!