Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда илк хусусий мактаб очилди

Жиззахда илк хусусий мактаб очилди

08 сентябрь 2018 йил
126
0
Жиззах шаҳрида "Jizzakh international school” хусусий мактаби иш бошлади. 

Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, соҳада хусусий секторга кенг ўрин берилаётгани таълим сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. 
Тижорат банкининг 250 миллион сўмлик кредити кўмагида барпо этилган "Jizzakh international school” хусусий мактабида ҳам барча қулайликлар яратилган. Таълим муассасасига синов йўли билан малакали мутахассислар танлаб олинди. Ҳар бир синф хонаси ўқувчилар учун якка тартибдаги стол-стуллар, электрон доска ва бошқа ўқув-кўргазмали воситалар билан жиҳозланди.
5.JPG
– Муассасамизда энг илғор таълим услублари орқали аниқ фанлар ва инглиз тилини ўргатиш, таълим бериш жараёнида замонавий технологияларни, ривожланган мамлакатлар таълим дастурларини жорий этиш имконияти мавжуд, – дейди мактаб директори Фотима Абдуллаева. – Бу йил 1-синфга 72, 2,3,4 ва 5-синфларнинг ҳар бирига 24 нафардан ўқувчи қабул қилинди. 
Ўқувчиларнинг овқатланиши, айниқса, бўш вақтида мактаб ичкарисида ҳордиқ чиқариши, спорт билан шуғулланиши, тадбирлар ўтказиши учун барча шароитлар бор. Мактаб шифокори ўқувчиларнинг саломатлигини доимий назорат қилиб боради. Ўқувчиларга уч маҳал иссиқ овқат берилади. 
10.JPG
Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар