» » Жиззах вилояти ҳокимлигида Кореялик қурувчилар билан меморандум имзоланди

Жиззах вилояти ҳокимлигида Кореялик қурувчилар билан меморандум имзоланди

08 сентябрь 2018 г 3 087 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги ташаббуси билан Корея Республикасининг ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги ҳамда Давлат архитектура-қурилиш компаниялари вакилларидан иборат делегацияси Жиззах вилоятига келди.

Жиззах вилояти айни кунларда улкан қурилиш майдонига айланган. Эски, лойдан қурилган бинолар ўрнини савдо-маиший мажмуалари бўлган янги, замонавий уй-жойлар эгалламоқда.

Кўчалар, йўллар кенгайтирилиб, ободонлаштириляпти. Жиззах шаҳри ҳудудида 2013 йилда бошланган бунёдкорлик ишларининг биринчи босқичи беш йилга мўлжалланган эди. Бугундаҳам қурилиш ва ободонлаштириш ишлари меъморчилик ва шаҳарсозликнинг энг замонавий талаблари асосида давом эттирилмоқда. Вилоятнинг амалдаги инфраструктураси билан танишган ва бир қанча қурилиш объектларини кўздан кечирган меҳмонлар шаҳарсозлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини келишиб олиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан учрашдилар.

Дастлаб уларга вилоятнинг инвестицион ва туристик салоҳияти борасида батафсил маълумот берилди. Учрашув давомида шаҳарсозлик йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

- Биз Жиззах шаҳрида кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўлдик. Ўйлайманки, соҳада замонавий юқори технологияларниқўллаш орқали бунданда яхши натижаларга эришиш мумкин. Бизнинг давлатимиз ҳам шаҳарсозлик соҳасида худди шундай ривожланиш босқичларини босиб ўтган. Шу боис,ҳамкорлигимиз доирасида тадқиқотлар олиб бориш, ўзаро консультациялар, ахборот алмашинуви ва лойиҳалаштириш, қурилиш, реконструкция ва шаҳарсозликнинг бошқа йўналишларида ҳам ҳужжатларни тайёрлаш борасидагиҳамкорлигимиз кўзда тутилмоқда,- дейди Ким Сон Хо – Корея Республикасининг ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги халқаро қурилиш лойиҳалари бўлими бошлиғи.

Учрашув якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги, Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда Корея Республикасининг ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат шаҳарсозлик соҳаси ва ҳудудий лойиҳалаштиришдаги ҳамкорлик, Жиззах шаҳри бош режаси концепциясини ва ҳудудлар ҳамда аҳоли пунктлари лойиҳавий режаларини ишлаб чиқишни кўзда тутади. Шунингдек, ҳужжатга асосан ҳамкорликда семинарлар, конференциялар ўзаро ташрифлар ва бошқа тадбирлар орқали мутахассислар ва экспертлар ўртасида соҳада замонавий технологияларни ва лойиҳалаштириш ускуналарини қўллаш бўйича тажриба ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳам режалаштириляпти. Бир сўз билан айтганда, қурилаётган бинолар, инфратузилма иншоотлари мунтазам равишда меъморчилик ва шаҳарсозликнинг ўзгариб бораётган талаблари асосида мукаммаллаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!