» » Дўстлик туманида солиқ тўлаш маданияти юксалмоқда

Дўстлик туманида солиқ тўлаш маданияти юксалмоқда

11 сентябрь 2018 г 3 743 Комментарии: 0

Бугунга келиб ҳамюртларимизнинг солиқ тўлаш маданияти ҳар қачонгидан-да юксалмоқда. Бунга ҳуқуқий тарғибот ишларини намунали йўлга қўйиш эвазига эришилмоқда.

Бюджетга тўланаётган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қаерга ҳамда қандай мақсадлар учун сарфланаётгани тизим ходимлари томонидан фуқароларга аниқ далил-рақамлар асосида тушунтириб берилмоқда. Шу боис, солиқ тўловларини амалга оширишда ихтиёрийлик тамойили сезиларли даражада ўсиб бормоқда.

Бу борада қонунчилигимизда жисмоний ва юридик шахслар учун қатор имтиёзлар берилиб, қулайликлар яратилаётгани ҳам айни муддао бўлаётир. Жумладан, юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари бюджетга тўланиши шарт бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китобини тизимнинг ҳудудий органларига Интернет орқали электрон шаклда тақдим этишмоқда. Натижада тўловлар белгиланган муддатида амалга оширилмоқда. Масалан, Дўстлик туманида жорий йилнинг 1 август ҳолатига янгитдан иш юритаётган 1109 дан зиёд кичик корхона, 422 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 683 та фермер хўжаликлари солиқларни вақтида тўлашаётгани сабабли туман бюджети ҳисобидан бажарилиши режалаштирилган вазифалар ижроси тўлиқ таъминланмоқда.

Эришилган ютуқларда туман давлат солиқ инспекцияси мутахассисларининг ҳам ҳиссалари катта. Улар тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар, очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ўтказаяптилар. Солиқларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида семинарлар ташкил қиляптилар. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1155 нафар солиқ тўловчига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 12 ҳолатда 135 дан зиёд тадбиркорлик субъекти билан давра суҳбатлари уюштирилди. Шу асно соҳага оид 154 тадан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 38 та рисола, савол-жавоб ва шарҳлар тўплами, 150 мингта турли мавзудаги буклетлар тарқатилди.

Яна бир гап. Солиқ тўловчилар мушкулини осонлаштириш ниятида бошқарма ва ҳудудий инспекциямизда ишонч телефонлари ташкил этилган. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга улар орқали жавоб олишлари, муаммоларига ечим топишлари мумкин.

Мухтасар қилиб айтганда, Дўстлик туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қандай шарт-шароит ва имкониятлар зарур бўлса, барчаси яратиляпти. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари бу борада тадбиркорларнинг ҳақиқий мададкорига айланиб бормоқдалар.

 Рустам Бегимқулов – Дўстлик туман ДСИ бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!