» » Жиззахда Ватанга қайтган мигрантлар учун бизнес-тренинг ташкил этилди

Жиззахда Ватанга қайтган мигрантлар учун бизнес-тренинг ташкил этилди

12 сентябрь 2018 г 2 555 Комментарии: 0

11-12 сентябрь кунлари Жиззах вилоятида тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган мигрантлар учун бизнес-тренинг бўлиб ўтмоқда.

 Жиззах вилояти ҳокимлиги, Халқаро миграция ташкилоти ҳамда вилоят "Истиқлол авлоди” ННТ ҳамкорлигида 2 кунлик бизнес тренинг иш бошлади.  

- Миграция ижобий жараён бўлиб, бутун дунёда кузатиладиган ҳодисадир. Кимдир саёҳат учун, янга кимдир даволаниш мақсадида, яна кимдир эса иш топиб даромад кўриш, оилавий шароитини яхшилаш мақсадида турли мамлакатларга ташриф буюради, - дейди Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Санжарбек Тошбоев. - Кўп ҳолларда ишлаш мақсадида кетган аксарият фуқаролар тил ҳамда ўша мамлакатлар қонун-қоидаларини билмасликлари натижасида қийин аҳволга тушиб қоладилар. Натижада ўша давлатга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар. Бугунги тренинг айнан шундай инсонларнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларида муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда, тадбиркорлик асослари, солиқ қонунчилиги, имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишда яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ҳ.Фозилов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!