» » Жиззахда иккинчи хусусий мактаб иш бошлади

Жиззахда иккинчи хусусий мактаб иш бошлади

12 сентябрь 2018 г 4 906 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида "Asia School” хусусий мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мактабнинг синф хоналари, ошхона, спорт зали замонавий жиҳозланган. Дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни юқори савияда ташкил этиш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
4 (3).JPG
– Энг илғор таълим услублари асосида математика, инглиз ва немис тилларини чуқур ўқитишга ихтисослашган мактабимизда дарс ўзбек ва рус тилларида олиб борилади, – дейди мактаб директори Асилбек Убайдуллаев. – Биринчи ўқув йилида мактабимизнинг 1, 2 ва 3-синфларига 200 ўқувчи қабул қилинди. Ўқувчиларга асосий фанлардан ташқари уларнинг қизиқишига қараб шахмат, мусиқа, тасвирий санъат, гимнастика тўгаракларида машғулотлар ўтилади. 
Мактабнинг очилишига бағишланган тадбирда иштирок этган ота-оналар, вилоят, шаҳар хокимликлари, шаҳар жамоатчилиги вакиллари муассасада яратилган имкониятлар билан танишди.
Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат) 
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!