Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Янгиобод туманида муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топмоқда

Янгиобод туманида муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топмоқда

12 сентябрь 2018 йил
79
0

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти” бўлими томонидан Зарбдор туманидаги "Янгиобод” МФЙ ва "Адиробод” ҚФЙда аҳолиси билан бевосита мулоқотлар олиб борилди.

Бугунги кунда "Янгиобод” МФЙ ва "Адиробод” ҚФЙда 3592 та хонадонда 9619 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мулоқотлар давомида "Янгиобод” МФЙ ва "Адиробод” ҚФЙларда 169 та хонадонда учрашувлар ўтказилди. Ушбу хонадонларда истиқомат қилувчилар сони 908 нафарни ташкил қилади. Шундан, 417 нафар хотин-қизлар, 374 нафар вояга етмаган ёшлар, 209 нафар коллеж, мактаб ва олийгоҳ талабалари, 13 нафар хорижга ишга кетганлар, 375 нафар ишга лаёқатлилар, 128 нафар ишловчилар борлиги аниқланди.

Ўтказилган амалий мулоқотларда аҳолини ўйлантириб келаётган тизимли муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, очиқ мулоқот давомида худудда истиқомат қилувчи аҳоли томомнидан газ, ичимлик суви, масаласида 290 та,ижтимоий масалалар бўйича 13 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарият қисми депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, алоҳида назоротга олинадиган бўлди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли томонидан оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида кредит маблағи олишга ёрдам сўраб мурожаатқилган 5 нафар кишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида "Адиробод” ҚФЙ ҳудудида аҳолининг бепул тиббий кўрик ташкиллаштирилмаганлиги ва патронаж хамшираларнинг иши яхши йўлга қўйилмаганлиги тўғрисидаги шикоятлари ўрганиб чиқилиб, туман тиббиёт бирлашмасинипнг 30 нафарга яқин малакали шифокорлар иштирокида бепул тиббий кўрик ташкиллаштирилди. Кун бўйи ўтказилган тиббий кўрикда 247 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кун давомида ўтказилган ушбу тиббий кўрикда малакали ва самарали текширувлар ўтказилди. УЗИ, ЭКГ тиббий ускуналари ёрдамида аниқ ташхислар белгиланиб, керакли муолажалар ёзиб берилди.

- Оиламизда нафақат мен, балки турмуш ўртоғим ҳамда ўғлимиз ҳам ногирон. Туман марказига бориб тиббий кўрикдан ўтишга имкониятимиз йўқ эди,-дейди "Адиробод” ҚФЙ Замондош кўчасида яшовчи, ижтимоий ҳимояга мухтож оила бекаси Лидия Солиева. - O`zLiDeP "Аёллар қаноти” ташаббуси билани ўтказилган бепул тиббий кўрик, бизга ўхшаган оилаларга жуда қўл келди. Улар нафақат бизни тиббий кўрикдан ўтказишди балки турмуш ўртоғимга ногиронлик араваси олиб беришда амалий ёрдам кўрсатишди. Энг қувонарлиси шу йилнинг 31 декабр кунига қадар, бизга тумандаги намунали уйнинг калити бериладиган бўлди.

-Турмуш ўртоғимнинг ишсизлиги ҳамда уйимиз йўқлиги сабабли жуда оғир шароитда яшаб келмоқдамиз, -дейди шу маҳалланинг яна бир фуқароси Нодира Хамидова.- Тиббий кўрикда ўта оғир даражадаги камқонлик касаллигим борлиги аниқлангандан кейин, партия кўмагида вилоят кўп тармоқли касалхонасига йўлланма орқали ўзим ҳамда икки нафар фарзандим билан даволаниш учун ётгизилдик. Оилам ва фарзандларимга моддий ёрдам кўрсатилди. Бунинг учун O`zLiDeP "Аёлларқаноти”га алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

Тиббий кўрик якунида 2 нафар боқувчисини йўқотган аёлларимизга Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига, 4 нафар хотин қизлар вилоят кардиология бўлимига йўлланма билан жўнатилди.

Саида Умаралиева

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар