Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » АҚШ ишбилармонлари билан янги лойиҳа амалга оширилди

АҚШ ишбилармонлари билан янги лойиҳа амалга оширилди

16 май 2018 йил
275
0

Жиззах вилоятида "SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” Ўзбекистон ва АҚШ қўшма корхонаси тузилди.

Жорий йилнинг март ойида АҚШнинг "SILVERLEAFE INTERNATIONAL” компанияси вакиллари мамлакатимизга ташрифи давомида Жиззах вилоятининг инвестицион муҳити, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт имкониятлари билан танишган эди. 
Ташриф доирасида океан орти ишбилармонлари вилоятнинг Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик ва Пахтакор туманлари далаларида, машина-трактор паркларида, пахта қабул қилиш пунктларида бўлиб, ерларнинг ирригация тизими, мелиоратив ҳолати, пахта хом ашёсини илғор технологиялар асосида етиштириш, қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганди. 

Ташриф якунлари бўйича вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда АҚШ компанияси вакиллари ва жиззахлик тадбиркорлар иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Учрашув давомида АҚШлик ишбилармонлар билан юртимизда фаолият юритаётган "BMB Trade Group” масъулияти чекланган жамияти ўртасида пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича келишувга эришилди. 
"SILVERLEAFE BMB AGRO TRADE GROUP” Ўзбекистон – АҚШ қўшма корхонаси ҳам ушбу келишувга кўра ташкил қилинди. Ушбу ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш учун 2019-2025 йилларда вилоятга 350 миллион доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш мўлжалланган. 
Янги қўшма корхонада пахта хомашёсини етиштиришдан бошлаб унга дастлабки ишлов бериш, кейинги босқичда маҳсулотни корхоналарда қайта ишлаш ва тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи амалга ошириш белгиланган. Айни пайтда қўшма корхона фаолиятини йўлга қўйиш учун тайёргарлик ишлари бораётир.          
                                                                                              Тошқул Бекназаров
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар