Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахдаги “POLIMER ART” фаолиятига назар

Жиззахдаги “POLIMER ART” фаолиятига назар

13 сентябрь 2018 йил
231
0

Жиззах шаҳрида фаолият олиб бораётган "POLIMER ART” масъулияти чекланган жамиятининг ташкил этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

Лекин қисқа вақт ичида жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб кун сайин ортиб бораяпти.

Тадбиркор Зиёда Нарташова бошчилик қилаётган жамоа Хитой технологияси асосида ярим тайёр маҳсулот целлофандан скотч (ёпишқоқ тасма) лар ишлаб чиқармоқда. Шартнома ва буюртма асосида турли ўлчамдаги рангли скотчлар мижозларга пешма-пеш етказиб берилаяпти.

Бугун кундалик турмушимизда асқотаётган, ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулотларниқолиплашда ёпишқоқ тасмалардан кенг фойдаланилади. 3,6 см.дан 6 см.гача бўлган ўлчамлардаги ҳар бир ўрамда маҳсулотнинг узунлиги 20 метрдан 900 метргача етади. Иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, суткасига 4500 метр ёпишқоқ тасма ишлаб чиқарилмоқда. Жамият аъзолари томонидан шартнома асосида корхона, ташкилот, фирмаларнинг номи, телефон рақами, манзили, логотипи, белги ва ёрлиқлари кўрсатилган скотчларни ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

Бугун корхона маҳсулотлари нафақат вилоятимиз шаҳар, туманларига, шунингдек, Қашқадарё, Навоий, Қорақалпоғистон Республикасидаги буюртмачиларга ҳам етказиб берилаяпти.

— Ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот сифати ва сони, иш самарадорлигини ошириш мақсадида қолдиқ маҳсулотларни ҳам қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, — дейди ишлаб чиқариш технологи Хуршид Эшонқулов. Шу мақсадда Хитойдан янги дастгоҳлар олиб келишни режалаштираяпмиз. Бунинг натижасида 10 нафар ёшлар қўшимча иш ўрни билан таъминланади.

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар