Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » САДОҚАТЛИ БЎЛИШГА ВАЪДА БЕРАМИЗ

САДОҚАТЛИ БЎЛИШГА ВАЪДА БЕРАМИЗ

14 сентябрь 2018 йил
59
0

Бутун мамлакатимиздаги сингари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ҳам "Билимлар куни” тантанали тарзда нишонланди. "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида уюштирилган ушбу тадбирда лицей педагогик жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шароитлар, таълим сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Жумладан, республикамиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида жойларда ташкил этилган ички ишлар йўналишидаги академик лицейлар, хусусан, вилоятимиздаги лицей ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бу ерда соҳага оид фанлар чуқурлаштирилган тартибда ўтилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Кўзланган мақсад ички ишлар тизими сафларини муносиб ходим ва мутахассислар билан тўлдиришдир. Айни вақтда лицейда 728 нафар ўқувчи таълим олаётир. Уларнинг 192 нафари жорий йилда ўқишга қабул қилинди. Назаримизда, тантанали маросим ҳаммадан кўра ана шу ўқувчиларга кўпроқ қувонч бағишлади.

— Мен Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида таълим олаётганлигимдан фахрланаман, — дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби Азиза Шокирова. — Бу ерда соҳа сирларини пухта ўзлаштиришимиз учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, олган назарий билимларимизни амалиётда мустаҳкамлаш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Биз яратилган шароит ва имкониятларга муносиб бўлишга, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз.

Тантанали тадбирдан сўнг "Мустақиллик дарси” ўтилди. Ушбу сабоқ якунлангач "Маънавият зали”да юқори синф ўқувчиларига терроризм ва экстремизмга қарши кураш ғояларини ифодаловчи "Ҳужрадаги зулмат” фильми намойиш этилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар