Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДИ – ФИТНАДИР

МИССИОНЕРЛАРНИНГ МАҚСАДИ – ФИТНАДИР

14 сентябрь 2018 йил
71
0

Ҳозирги давр дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан хам хавфлироқ бўлиб бораётган даврдир, деб, биринчи президентимиз Ислом Каримов бежиз айтмаганлар.

Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг маънавиятни юксалтириш, динийқадриятларни тиклаш борасида катта ишлар қилинди. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат хамда 16 та диний конфессия ўртасида тотувлик, бағрикенглик хукм сураётганини алоҳида айтиш лозим.

Лекин диний қадриятлар эркинлигидан ғаразли мақсадда фойдаланувчилар чиқиб қолганиҳам ҳақиқат. Бундайлардан баъзилари муқаддас Ислом дини номидан иш юритиб, унга доғтушираётган экстремистик ҳамда террористик оқим ва ташкилотлар бўлса, бошқалари христиан динини ниқоб қилиб олган секталар ва уларнинг миссионерларидир. 2005-йилда Москва шаҳрида нашр этилган «Кирилл ва Мефодий»нинг катта энциклопедиясида «Миссионерлик – бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш харакати» деган таъриф келтирилган. Ҳозирги даврга келиб миссионерлик глобал кўриниш олди. Бунда ХIХ-ХХ асрларда юзага келган кўплаб протестантлик оқимлари фаол рўл ўйнамоқда. Инсоният тарихида ХХ аср йирик давлатлар томонидан ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун олиб борилган кураш даври бўлди. Бу жараёнда Осиё ва Африка мамлакатлари асосий кураш майдонига айланди. Бунда нефть ва нефть махсулотларига бўлган эхтиёжнинг ортиши натижасида ёқилғининг қимматлашиши ва йирик давлатларнинг энергетик захиралари устидан назорат ўрнатиш учун улар жойлашган худудларга ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қила бошлаши мухим роль ўйнади.

Бу муаммо ҳозир ҳам долзарблигича қолиб йирик давлатлар миссионерликдан айнан шундай геосиёсий мақсадлар йўлида фойдаланяптилар. Миссионерларнинг асосий мақсади маълум давлатларда ўзларига тарафдорларни кўпроқ йиғиб улар орасида ғарбона христиан хаётини тарғиб қилиш ва шу орқали ўзларига хайрихоҳ бўлган гурухларни шакллантиришдир.

Биз ҳур ватанимизни бундай ёмон кўзлардан асрамоғимиз, бизларга тарғиб қилинаётган ётғояларга қарши фаол курашмоғимиз, аждодларимиз қолдирган буюк меросларни мукаммал ўрганиб, Ватанмиз тараққиётига муносиб хиссамизни қўшмоғимиз зарурдир.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар