Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини бошлади

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини бошлади

14 сентябрь 2018 йил
62
0
Жиззах вилоятида "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман ва шаҳар филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

"Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан кўзланган мақсад ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб этиш учун шарт-шароит яратишдир. Бу борада жойларда амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар яхши самара бермоқда.
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жамғарманинг шаҳар ва туманлар филиаллари вилоят адлия бошқармасида рўйхатдан ўтказилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши бўлим мудири Элдор Наврўзов. – Дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишда жамғарма ва унинг ҳудудий филиаллари катта аҳамиятга эга. Шунинг учун асосий эътибор уларнинг фаолиятини фаоллаштиришга қаратилмоқда.
Ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва тадбиркорликка бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятнинг барча маҳаллаларида уйма-уй юриб, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва турмуш шароитини ўрганди. Меҳнатга лаёқатсиз, норасмий иш билан банд бўлганлар, ишлаш, таълим олиш, ҳарбий хизмат ўташ истагини билдирган ёшлар сони аниқланди.
Ўрганиш давомида 1 минг 263 нафар рўйхатдан ўтмасдан яшаётган, 5 минг 250 нафар уй-жойга муҳтож ёшлар ҳақида маълумот тўпланди. Узоқ муддатга ишлаш учун хорижга кетганлар, оила қуриш учун тўй маросимини ўтказишга имкони йўқ ҳамда ишсиз ёки мавсумий иш билан банд ёшларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўтказилган суҳбатлар давомида 22 минг 900 дан ортиқ ёш кредит олиш истагини билдирди. Уларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш, "Yoshlar mehnat guzari”ни ташкил этиш мақсадида 33 бўш турган бино ва ер участкасининг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Тушунтириш-тарғибот тадбирлари натижасида ўз бизнес режаси, орзу-истагини амалга ошириш учун амалий ҳаракатга киришган ёшлар сафи кенгайиб бораётир.
– Ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги ҳаракатлари давлатимиз томонидан рағбатлантирилаётгани кўп тенгдошларим қатори мени ҳам руҳлантириб юборди, – дейди Дўстлик туманида истиқомат қилувчи Гулчеҳра Абдураҳмонова. – Тикувчиликка қизиқишим боис ўзимнинг кийим-кечак тикадиган цехим бўлишини орзу қилардим. Шу кунларда истагим амалга ошиш арафасида. "Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг туман филиалига келиб, кредит олиш имконияти ва бу борадаги имтиёзлар билан танишдим. Бу ердаги суҳбатлардан сўнг бошлаётган ишимнинг муваффақиятига, энг муҳими, ўзимга ишонч янада ортди.
Ҳозирда вилоят шаҳар ва туманларида 20 та "Yoshlar mehnat guzari” ташкил этиш учун бино ва ер майдонлари ажратилиб, ташаббускор тадбиркорлар жалб этилди. Коворкинг марказлари учун 3 та туманда бўш ер майдони, 5 та туманда бўш турган бинолар ажратилди.
Айни пайтда Жиззах шаҳри, Дўстлик, Фориш, Янгиобод ва Пахтакор туманларида коворкинг марказлари фаолият бошлади. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва бошқа тадбирлар натижасида 602 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар