» » Жиззах вилоятида ОИТСга қарши тарғибот акцияси ўтказилди

Жиззах вилоятида ОИТСга қарши тарғибот акцияси ўтказилди

15 сентябрь 2018 г 3 547 Комментарии: 0

Жиззах шаҳри марказида жойлашган "Форум” мажмуасида "Биз ОИТСга қаршимиз” шиори остида тарғибот акцияси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори асосида барча мутасадди ва масъул ташкилотлар томонидан инфекциянинг олдини олиш мобайнида бажарилиши керак бўлган иш кўлами, ён-атрофда юз бераётган гиёҳвандлик ОИВ ва ОИТС касалликлари воқеаларига даҳлдорлик ҳиссини ошириш учун ташкил этилди.

-"ОИВ/ОИТС нақадар машъум, нақадар вужудларни жумбушга келтирадиган сўз, инфекция ўзининг табиати бўйича қанчалик организмга тушгач чидамли бўлмасин, лекин бизнинг, яъни инсонниг ақлу заковати, унинг иродаю матонати олдида туриб бера олмайди, сабаби, ушбу, инсониятни ўзининг даволаб бўлмайдиган дард сифатида ўйлантириб турган касалликкақарши курашадиган, биз, сиз, қолаверса бутун дунё ҳамжамияти турибди” – деб таъкидлади вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Нилуфар Асқарова.

Тадбир давомида ёшларнинг ОИВ/ОИТС тўғрисидаги тушунчаларини янада кенгайтириш, бу касалликнинг инсон организмига юқиш йўллари ва ундан сақланиш қоидалари тўғрисида тасаввурларини бойитишга қаратилди.

Тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадида Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Сангзор” халқ ҳаваскорлик жамоаси хонандалари ҳамда вилоятимизнинг кўзга кўринган санъаткорлари томонидан жозибали рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир доирасида "Биз ОИТСга қаршимиз” рукни остида расмлар танлови ҳам бўлиб ўтди. Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан барча ижодий ишлар холисона баҳоланди ва якунда ғолибларга ҳамда тадбирда фаол иштирок этган ёшларга тадбир ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!