» » Бугунги кунда Жиззах вилоятида корхоналар ва ташкилотлар сони қанча?

Бугунги кунда Жиззах вилоятида корхоналар ва ташкилотлар сони қанча?

19 сентябрь 2018 г 3 055 Комментарии: 0

2018 йилнинг 1 август ҳолатига фаолият кўрсатаёган корхоналар ва ташкилотларнинг сони ўтган йилга нисбатан 12,5 га ўсди.

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарниниг улуши 34,7 тага камайди. Тугатилган корхоналарга нисбатан янги ташкил етилган корхоналар сони 4,4 тага ошган.

2018 йилнинг январь-июльойида Жиззах вилоятида 1796 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил етилди, бу еса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 379 тага кўпдир.

Шунингдек,фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,5 % га камайган ҳамда уларнинг сони 412 тани ташкил етганлигини кузатиш мумкин.

Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 1503 та (12,5 %) га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 13439 тани ташкил етган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Жиззах шаҳрида (4,1 %), Шароф Рашидов (2,3 %), Зомин ва Ғаллаорол (1,1%) туманларида кузатилмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 18,6 % савдода, 15,3 % саноатда, 15,0 % қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 9,4 % қурулишда, 6,8 % яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 3,6 % ташиш ва сақлаш, 1,4 % соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 1,2 % ахборот ва алоқа ва 28,7 % бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўгри келади.

2018 йил январ-июл ҳолатига 1796 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил етилган. Бу еса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 26,7 % га кўпдир. Энг кўп янги ташкил етилган корхоналар ва ташкилотлар Жиззах шаҳрида (410 та), Шароф Рашидов (292 та), Фориш (156 та) ва Бахмал туманларида (154 та) ташкил етилган. Энг кам Янгиобод (37 та), Мирзачўл (51 та)ҳамда Арнасой (65 та) туманарида ташкил етилган.

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак енг кўпи савдода (7045 та), саноатда (6561 та), қурилишда (3871 та) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3630 та) соҳаларида ташкил етилган. Энг ками еса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (750 та), ахборот ва алоқада (754 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1160та)ташкилетилганлигикузатилмоқда.

2018 йил 1 август ҳолатига 10523 та тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 3768 та, оилавий корхоналар – 423 та, масъулияти чекланган жамиятлар – 5987 та ва бошқалар 326 тани ташкил етади.

2018 йил 1 август ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 100 тани ташкил етди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 тага ёки 38,9 % га ўсган. Шунингдек Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 79 тасиқўшма корхоналар, 21 таси еса хорижий корхоналар ҳисобланади.

Хорижий капиталиштирокидаги корхоналарнингасосий қисми Жиззах шаҳар 48 та (48,0 %), Зомин 11 та (11,0 %) ва Шароф Рашидов туманларида 10 та (10,0 %) ҳиссаларига тўғри келади.Энг кам хорижий капитал иштирокида ташкил етилган корхоналар Зафаробод, Мирзачўл ва Янгиобод 1 та (1,0 %),Арнасой, Бахмал ва Зарбдор 2 та (2,0 %) ва Пахтакор 4 та (4,0 %) туманлари ҳиссаларига тоғри келади. Бу еса мазкур ҳудудларда хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб етиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб етади.

Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 август ҳолатига кўрсак энг кўп саноатда 61 та (61,0 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 14 та (14,0 %), савдода 12 та (12,0 %) ҳамда бошқа фаолият турларида еса 5 та (5,0 %) ташкил қилган, енг камлари еса яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда ва ахборот ва алоқада 1 та (1,0 %), ташиш ва сақлашда ва қурилишда 3 та (3,0 %) ташкил қилган. Шундан кўриниб турибдики фаолият юритадиган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги фаолият турига тўгри келаркан. Шунингдек енг кам улуши еса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўгри келади.

2018 йилнинг январ-июл ойида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 26 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич еса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 тага кўпайган.

Бунда, Туркия Республикаси резидентлари капитали иштирокида – 10 та, Россия Федерацияси – 9 та, Хитой Халқ Республикаси - 7 та, Афғонистон Ислом Республикаси 2 та, Корея Халқ-Демократик Республикаси - 1 та, Америка Қўшма Штатлари - 1 та, ПокистонИсломРеспубликаси -1 та, Туркманистон Республикаси –1 та ва Саудия Арабистон Қироллиги -1 та янги корхоналар рўйхатдан ўтган.

Янги ташкил етилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан саноатда 9 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 8 та, савдода 5 та, қурилиш ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 1 та ва бошқа фаолият турларида 2 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар янги ташкил етилган.

2018 йил 1 август ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 10482 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017 йил 1 август ҳолатигақараганда 11,4 % га ошган. Фаолият кўрсатаётган ичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яни 3431 таси (32,7 %) Жиззах шаҳрига, 1936 таси (18,5 %) Шароф Рашидов, 810 таси (7,7 %) Ғаллаорол ҳамда 800 таси (7,6 %) Зомин туманлари ҳиссаларига тўгри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 10482 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 2500 таси (23,9 %) – савдода, 2044 таси (19,5 %) - саноатда, 1985 таси (18,9 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида,1259 таси (12,0 %) - қурилишда, 909 таси (8,7 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 483 таси (4,6 %) - ташиш ва сақлашда, 144 таси (1,4 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, 121 таси (1,2 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 1037 таси (9,8 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади. Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми савдо ва саноат фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, енг кам улуши еса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.

2018 йил январ-июл ҳолатига 1433 дан ошиқ кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил етилган. Бу еса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 12,1 % га кўпроқдир. Энг кўп янги ташкил етилган кичик корхона ва микрофирмалар Жиззах шаҳрида (342 та), Шароф Рашидов (237 та), Фориш (135 та) ва Бахмал туманларида (128 та) ташкил етилган. Энг кам Янгиобод (25 та), Мирзачўл (39 та) ҳамда Зафаробод (46 та) туманларида ташкил етилган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида еса енг кўпи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (408 та), саноатда (308 та), савдода (262 та)ва қурилишда (173 та) ташкил етилган. Енг кам еса ахборот ва алоқада (11 та), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (15 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (38 та) ташкил етилган.

Юридик шахс сифатида давлат рўйхатиданўтган оилавий корхоналар сони 2018 йилнинг 1 август ҳолатига 458 тани ташкил етиб, улардан 423 таси ёки 92,4 % фаолият юритади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат рўйҳатидан ўтганларнинг ҳамда фаолият кўрсатаётганларнинг умумий сони ўртача 28,3 % га ошганлигини таъкидлаш лозим.

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг Иқтисодий фаолият турлари кесимидақаралганда оилавий корхоналарнинг 40,0 % ёки 169 таси саноат, 27,9 % ёки 118 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари,16,3 % ёки 69 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 8,7 % ёки 37 таси савдо, 0,9 %ёки 4 таси қурилиш, 0,7 % ёки 3 таси ахборот ва алоқа ҳамда 5,5 % ёки 23 тасибошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси

Статистик регистрларларни юритиш

бўлими бошлиғи Ж.Йўлдошев

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!