» » “Ёшлар ҳафталиги”:​ спорт тадбирларига чекка ҳудудлардаги 2 минг 328 нафар ёш жалб қилинди

“Ёшлар ҳафталиги”:​ спорт тадбирларига чекка ҳудудлардаги 2 минг 328 нафар ёш жалб қилинди

20 сентябрь 2018 г 2 480 Комментарии: 0

Табиийки, ҳафталик ҳақида эшитган ҳар бир ёш унда иштирок этишни мақсад қилган. Бу борада, айниқса, спорт тадбирлари алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Туман ва шаҳарлар марказлари, чекка қишлоқларда спортнинг 23 тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. Бу мусобақалари доирасида 2 минг 328 нафар ёш қамраб олинди.
photo5264889075033287290.jpg
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда вилоятда 542 та умумтаълим муассасалари, жумладан, 78 академик лицей, 2 олий таълим муассасалари мавжуд. Бугунги кунда вилоятда 30 ёшгача бўлганлар сони 450 минг нафардан ортиқдир.
photo5264889075033287306.jpg
Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳафталик ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанни севиш, садоқатли бўлиш каби фазилатларни шакллантириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни ёт ғоялардан асраш, спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, баркамол авлодни ижтимоий, маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
photo5264889075033287314.jpg
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Гулчеҳра Ашурова, ЎзА​
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!