» » Жиззахда фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган муҳим маърифий тадбир ўтказилди

Жиззахда фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган муҳим маърифий тадбир ўтказилди

26 сентябрь 2018 г 2 343 Комментарии: 0

Жиззахда Давлат хавфсизлик хизмати фахрийлар кенгаши республика ва вилоят шахмат федерациялари билан ҳамкорликда очиқ турнир ташкил қилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, ҳуқуқ-тартибот органлари фахрийлари қатнашди.

Жиззах олимпия захиралари коллежида уч кун давом этган мусобақада 20 нафар меҳнат фахрийси ғолиблик учун баҳслашди. Катта жанговар тажрибага эга фахрийлар шахмат тахтасида дона суришда ҳам маҳорат ва иродасини намойиш этди.
– Фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини, спортни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган очиқ турнир қизғин беллашувларга бой бўлди, – дейди Давлат хавфсизлик хизмати вилоят фахрийлар кенгаши раиси Тўлқин Зулфиқоров. – Шахмат ишқибозлари катта қизиқиш билан иштирок этган ушбу турнир фақат спорт мусобақаси эмас, фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган муҳим маърифий тадбирга айланди. Тадбирда фахрийлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашиб, ёш кадрларни тарбиялашда ўзларининг касбий ва ҳаётий тажрибалари билан фаол иштирок этиш юзасидан фикр алмашди. Бу ишда турли соҳа фахрийлар кенгашлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
Турнирда ички ишлар хизмати фахрийлари Абдурашид Алиқулов биринчи, Акром Нурматов иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринга Давлат хавфсизлик хизмати фахрийси Пардабой Жабборов сазовор бўлди.
Ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!