» » Фотовидеорепортаж:  Жиззахда ICTEXPO 2018  кўргазмаси ўтказилди

Фото\видеорепортаж:  Жиззахда ICTEXPO 2018  кўргазмаси ўтказилди

26 сентябрь 2018 г 3 519 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида илк бора Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – «ICTWEEK Uzbekistan-2018» тадбири  ўтказилмоқда.

«ICTWEEK Uzbekistan»— мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳасидаги энг муҳим ва кенг кўламли тадбир ҳисобланади. Унда ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этилади ва муҳокама қилинади.

Бугун Жиззах шаҳрида «ICTWEEK Uzbekistan-2018»  ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ICTEXPO 2018 ахборот-коммуникация технологиялари  ҳудудий  кўргазмаси  бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спорт залининг 800 квадрат метрдан зиёд майдонида ташкил этилди.

Кўргазмада вилоятимиз ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 30 дан зиёд ахборот  технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.

«ICTWEEK Uzbekistan-2018» ахборот-коммуникация технологиялари  ҳудудий  кўргазмаси ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва ечимларни намойиш этишдан иборатдир.

Вилоят ҳокимияти Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!