Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Форишда «Ташаббус – 2018» кўрик-танловининг туман босқичи  ўтказилди

Форишда «Ташаббус – 2018» кўрик-танловининг туман босқичи  ўтказилди

27 сентябрь 2018 йил
146
0

Фориш туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноси ҳовлисида «Ташаббус – 2018» кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловга тадбиркорлар ўз маҳсулотлари намуналарини тақдим этдилар.

«Ташаббус – 2018» кўрик-танловида туман ҳокими Абдивали Мустанов сўзга чиқиб, туманда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширлаётган ишлар, биргина жорий йилда саноат йўналишида 10 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 16 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 29 та, туризм соҳасида 4 та лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш, «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширлаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Президентимиз соврини учун ўтказилаётган бу галги «Ташаббус – 2018» кўрик-танловининг туман босқичи беш йўналишда: яъни «Йилнинг энг яхши тадбиркори», хизмат кўрсатиш соҳасида «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери», «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» номинациялари бўйича ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тадбиркорлар кўрик-танловга тақдим этган маҳсулотлар номинациялар бўйича атрофлича ўрганиб чиқилди.

Кўрик-танлов якунига кўра саноат йўналиши бўйича «Йилнинг энг яхши тадбиркори» деб «Mega invest industrial» масъулияти чекланган жамияти (раҳбари Ёрқин Тилабов) топилди ва биринчи ўрин берилди. Иккинчи ўрин якка тартибдаги тадбиркор Элдор Маллохоновга, учинчи ўрин «For-Tex» хусусий корхонаси (раҳбари Бозоргул Тўраева)га берилди.

«Ташаббус – 2018» кўрик-танлови туман босқичининг хизмат кўрсатиш соҳасидаги «Йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича биринчи ўрин «Фориш томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти (раҳбари Бобир Номозов)га, иккинчи ўрин якка тартибдаги тадбиркор Ойширин Азимовага, учинчи ўрин якка тартибдаги тадбиркор Эрали Жўраевларга насиб этди.

«Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» деб «Saturn Agrostar» хусусий корхонаси раҳбари Муҳриддин Мирзабеков топилди ва биринчи ўрин берилди. Иккинчи ўринга якка тартибдаги тадбиркор Расул Тўраев, учинчи ўринга Гуландон Мунавваровалар лойиқ деб топилди.

«Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича «Ибод ота» фермер хўжалиги (раҳбари Орол Иботов) йилнинг энг яхши фермери деб топилди. Ушбу йўналиш бўйича иккинчи ўринга «/аллакент» фермер хўжалиги (раҳбари Пардабой Кенжаев), учинчи ўринга «Қўлдош ота чорвадор» (раҳбари Акмал Қўлдошев)лар лойиқ деб топилди.

Кўрик-танловда «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» номинацияси бўйича биринчи ўринни ҳунарманд Лайло Илҳомова, иккинчи ўринни Хуршида Исмоилова, учинчи ўринни Сурайё Абдуалимовалар эгаллашди.

Шунингдек, кўрик-танловда эълон қилинган бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Жумладан, «Форишлик Пўлат» фермер хўжалиги раҳбари Санобар Норқулова «Энг яхши тадбиркор аёл», «Аҳмат ота файз» хусусий корхонаси раҳбари Аброр Нарзиев «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Элназар Нурали» хусусий корхонаси раҳбари Элназар Латипов «Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор», «ABBOS RELIABLE EMPIOYEE OK» корхонаси раҳбари Хуршид Аҳрорқулов «Энг яхши оилавий бизнес соҳиби», якка тартибдаги тадбиркор Муҳаммадумар Йўлдошев «Энг яхши экспортчи», «Боғдон атиргули» хусусий корхонаси (раҳбари Бегзод Бегиев) «Йилнинг яхши маҳсулоти», «Жиззах пластмасса» масъулияти чекланган жамияти (раҳбари Элёр Тўрақулов) «Энг масъулиятли ижтимоий шериклик» номинациялари бўйича ғолиб деб топилди. /олиблар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

– Президентимиз томонидан биз тадбиркорларга яратиб берилган барча имконият ва шарт-шароитлардан мамнунмиз, – дейди кўрик-танлов ғолиби, ҳунарманд Хуршида Исмоилова («Нарвон» маҳалласи). – Мен коллежни битирганимдан буён уйда ҳунармандчилик билан шуғулланиб келаман. Ҳунармандчилик сирларини 15 нафар ҳамқишлоқ қизларга ҳам ўргатяпман. Тайёрланётган зардўзлик материаллари, келинлик либослари ва тўқима гиламлар харидоргир. Шу боис фаолиятимни кенгайтириш мақсадида «Ҳунарманд» уюшмаси орқали 14 миллион сўм кредит олишга ариза бердим.

Рашид КАРИМОВ 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар