» » Тўртинчи сектор - Ғаллаоролда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда

Тўртинчи сектор - Ғаллаоролда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда

27 сентябрь 2018 г 2 644 Комментарии: 0

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ғаллаорол туманида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ишни ташкил этишнинг янги тизими асосида туманнинг давлат солиқ хизмати, маҳаллий ҳокимлик, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда секторлар фаолияти  ўз самарасини бермоқда.

Чунки секторлар зиммасига жуда катта масъулиятли ва шу билан шарафли вазифалар юклатилган албатта. Сектор ҳудудида муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этишда алоҳида эътибор қаратилаяпти. Кунлик амалга оширилган ишлар самараси "Уйма-уй юриш дафтари”да  тўлдирилиб борилади. Ушбу дафтарга "аввалги” ва "кейинги” ҳолатларни акс эттирувчи турли хил расмлар илова қилиб борилади.

Секторлар фаолияти ижросини таъминлаш мақсадида масъуллар томонидан  биргина август ойида  2298  та хонадонга  2 мартадан тўлиқ кириб чиқилди. Аниқланган  100 дан ортиқ камчилик ва муаммолар 90 фоиздан кўпроғи жойида ҳал этилди. 71 та муаммоларни ҳал этиш бўйича "йўл харитаси” ишлаб чиқилиб вилоят, Республика миқёсида ўз ечимини топди.

Аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатлар ўрганилиб, ёрдам берилмоқда. "Маданият” ҚФЙ  "Маданият” қишлоғида яшовчи фуқаро  Жўрабек Бозорбоев ҳамда "I-Қангли” қишлоғида яшовчи Шарофат Алламуродованинг мурожаати асосида  ногиронлик аравачаси берилди. "I-қангли” қишлоғида яшовчи кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи фуқаро Ботир Хўрозов томорқаси 4-сектор раҳбарияти билан биргаликда ободонлаштирилди. Қурбон ҳайити муносабати билан 12 нафар кам таъминланган оилаларга 2 кгдан гўшт тарқатилди. "Бахт” МФЙ яшовчи Несибали Қўшмуродова, "Бахт-2” кўчасида яшовчи Фозилжон Ҳазратқулов,  У.Аламкаш кўчасида яшовчи фуқаро Бувраз Абдузоироваларга ногиронлик аравачаси берилди. Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оилаларга совға-саломлар берилди. "Кўкбулоқ” ҚФЙ "Сайфин ота” қишлоғида яшовчи кам  таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Несибали Эрматованинг яшаб турган уйини таъмирлаш учун маблағ ажратилди. Шу қишлоқда яшовчи Несибали Назарова, Бахтиёр Ёрлақабов ва Назокат Уроловалар хонадонига суюлтирилган газ балонлари ва газ плиталари етказиб берилди. Саҳоват тадбирлари билан бирга ҳудудларни ривожлантиришнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш борасида фойдаланилмаётган имкониятларни тўлиқ ишга солиш чоралари кўрилмоқда.  

Ж.Алимқулов, Ғаллаорол туман ДСИ

бошлиғи,  4-сектор раҳбари       

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!