Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-05-21
» » Жиззахда хотира турнири ўтказилди

Жиззахда хотира турнири ўтказилди

28 сентябрь 2018 йил
131
0

Жиззах давлат педагогика институтида мазкур таълим муассасасининг биринчи ректори, филология фанлари доктори, профессор Бозорбой Ўринбоевнинг 83 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Б.Ўринбоевнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида филология фанлари номзодлари, доцентлар Абдували Мусаев ҳамда Усмонжон Қосимовлар маъруза қилишди. Устознинг сафдошлари, дўстлари ва яқинлари у ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир доирасидаги полвонлар баҳсида 100 дан ортиқ талабалар кураш бўйича беллашдилар. Жами 8 та вазн тоифасида йигит-қиз полвонлар сараланиб, ғолиблар ҳал қилувчи якуний босқичга йўлланма олишди.

— Бундай тарбиявий тадбирлар, турнирлар орқали миллий қадриятларимиз ва ўзлигимизни чуқур англаймиз. Ота-боболаримиздан мерос бўлган, бугун бутун жаҳон тан олган ўзбек курашининг ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ўрни аҳамиятлидир, — дейди мусобақа ғолиби, 3-босқич талабаси, кураш бўйича Осиё чемпиони Адиба Ўразбоева.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга ҳомийларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

З.ЗОИРОВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар