» » Жиззахда ёшларга “Замонавий бизнесмен ” мастер класси ўтказилди

Жиззахда ёшларга “Замонавий бизнесмен ” мастер класси ўтказилди

29 сентябрь 2018 г 2 713 Комментарии: 0

O`zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси вилоятҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида "Жиззах Педагогика” институти фаоллар залида "Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастури тўғрисидаги фармонининг жойларда ижроси, унда БПТларнинг ўрни ва роли” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган битирувчиларга бизнес-режа тузиш, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, кредит ажратиш, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар, тадбиркорлик соҳаси бўйича хуқуқий маслаҳатлар бериш, тадбиркорлик фаолиятида учрайдиган муаммоларни бартараф этиш каби масалаларга тегишли мутахассислар томонидан маслаҳат ва кўникмалар берилди.

-Бугунги тадбир мен учун айни муддао бўлди. Талаба бўлганлигим сабабли туманимиз банклари билан учрашишга имкониятим йўқ эди,-дейди институт 4 босқич талабаси Диёра Мирзаева.- Партия томонидан ташкил этилган учрашувда "Ёшлар келажагимиз жамғармаси” ходимининг мастер классидан сўнг ўзимни қизиқтирган барча саволларга етарлича маълумот олдим.

Тадбир якунида партия вилоят Кенгаши томонидан янги қабул қилинган аъзоларга партия гувоҳномалари топширилди.

Саида Умаралиева

O`zLiDeP вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!