Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззах олий ўқув юрти Франциядаги олий ўқув юрти билан алоқани йўлга қуйди

Жиззах олий ўқув юрти Франциядаги олий ўқув юрти билан алоқани йўлга қуйди

29 сентябрь 2018 йил
116
0

Шу кунларда Жиззах политехника институти ректори Алишер Усмонқулов хорижий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Франция Республикасида бўлиб турибди.

Жиззах Политехника институти ректори Алишер Усмонқуловнинг Сержи-Понтуаз университетининг Технология институти халқаро алоқалар бўлимлари бошлиқлари ҳамда "n+i” инженерия институтлари консорциуми раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Университетининг халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Энора Берард ҳамда Университет Технология институтининг (IUT) халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Эммануель Леконгт билан мулоқот ўтказилди.

Ушбу учрашув вақтида Эммануель Леконгт IUT ҳақидаги тақдимотини намойиш этди.

Шундан сўнг, Жиззах политехника институти ректориА.Усманқулов Жиззах политехника институти бўйича тақдимот қилди ва институт ҳақида батафсил маълумот берди.

Эммануэль Леконгт ва Энора Берардлар Сержи - Понтуаз университети Технология институти номидан Жиззах Политехника институти билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, иккала институт ўртасида талаба алмашуви, икки дипломлик тизими, мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби таклифлар уларга маъқул келганлиги ва Жиззах политехника институтига бориб тажрибаларини ўртоқлашишгамутахассислари тайёрлигини маълум қилишди.

Жиззах политехника

институти Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар