Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Умумтаълим муассасалари раҳбарлари диққатига!

Умумтаълим муассасалари раҳбарлари диққатига!

10 сентябрь 2018 йил
43
0

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сон қарорига асосан, Жиззах вилоятидаги барча умум таълим муассасалари томонидан 2-ta’lim (UO'T) shakli йиллик “Умумтаълим муассасининг 2018-2019 ўқув йили бошига ҳисоботи”ни жорий йилнинг 14 сентябрдан кечиктирмай, интернет орқали электрон тарзда тақдим этилиши белгиланган.

 

Интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган тизими – eStat 3.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади. eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг элекрон шаклини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олиш имконияти мавжуд.

Жиззах вилоятида 2017/2018 ўқув йили бошида жами умумтаълим муассасалари сони 544 тани ташкил этиб, улардан 391 таси (72%) қишлоқ жойларда, 153 таси (28%) шаҳарларда жойлашган.

2017/2018 ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим муассасаларида жами 225,1 минг нафар ўқувчилар таълим олаётган бўлиб, улардан 55,0 фоизини ўғил болалар, 45,0 фоизини эса қизлар ташкил этади.

2017/2018 ўқув йилида умумтаълим муассасаларида 9 синфни битирган ўқувчилар 21,0 мингни ташкил этиб, шундан 10,3 мингни қизлар ташкил этади.

Умумтаълим муассасаларидаги жами ўқитувчилар сони 18,9 минг нафарни ташкил этиб, улардан 60,0 фоизи қишлоқ мактабларида, 40,0 фоизи эса шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Янгиобод тумани статистика бўлими бошлиғи К.Келдибеков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар