» » Арнасойда Вьетнам технологияси асосида балиқ чавоғи етиштирилмоқда

Арнасойда Вьетнам технологияси асосида балиқ чавоғи етиштирилмоқда

03 октябрь 2018 г 2 945 Комментарии: 0

Вьетнам технологияси асосида барпо этилган ва балиқ чавоғи етиштиришга ихтисослаштирилган Арнасой туманидаги "МТТ SEA FOOD” масъулияти чекланган жамияти 124 гектарлик сунъий кўлга эга. Инкубация цехи чавоқлар парвариши, хона ҳарорати мўътадил бўлишини таъминлайдиган ускуналар билан жиҳозланган. 
photo5305674479613094450.jpg
– Қўшимча 3 гектар ер ажратилгач, балиқ учун тўйимли, витаминга бой махсус ем ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз, – дейди "МТТ SEA FOOD” МЧЖ раҳбари Зоир Холиқулов. – Инкубация цехига хориждан махсус ускуналар келтириб ўрнатилди. Йил охирига қадар маҳсулот сақлайдиган музлатгичли омборхона ҳам ишга туширилади.
Айни пайтда корхонада 20 киши доимий иш билан таъминланган. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач, яна 20 иш ўрни яратилади.
Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА​​
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!