» » Жиззахда туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш йўллари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззахда туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш йўллари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

03 октябрь 2018 г 2 894 Комментарии: 0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди дастурида ҳам туризм соҳаси партиянинг устувор мақсадларидан бири сифатида қаралган.

Хўш! Бугунги кунда Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида қандай ишларни амалга оширмоқда...... Бунда партиянинг ўрни қай даражада...?

Мамлакатимиздақулай туризм муҳитини яратиш мақсадида бир қаторқонунлар қабулқилинди. Жорий йил 2018 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонлиқарориқабул қилинди. Мазкур қарорга асосан мамлакатимизда ички туримни ривожлантириш мақсадида жуда кўплаб имкониятлар берилди.

Шу ўринда хақли бир савол туғилади. Мазкур қарор ижроси бугунги кунда маъсул ташкилотлар томонидан қай даражада таъминланмоқда. Шу саволлар жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонлиқарори ижроси юзасидан Туризмни ривожлантириш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида бугунги кунда кадрлар қўнимсизлиги туфайли Жиззах вилоятида мазкур қарор ижроси юзасидан самарали ишлар амалга оширилмаган. Ҳусусан Туризм бошқармаси фаолиятини мунтазам кўрсатиб борадиган ижтимоий тармоқда веб саҳифа ташкил қилиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, лекин амалиётга жорий қилинмаган. Жиззах вилоят туризм бошқармасининг "Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ишга туширилмаган, бундан ташқари Телеграм, You tube, Вконтакте, Инстаграм каби ижтимоий тармоқларда туризм фаолияти бўйича ахборот берувчи каналлар ташкилқилинмаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда туризмни тарғиб қилиш мақсадида таниқли блогерлар жалб қилинмаган.

Мазкур муаммолар қачон ўз ечимини топади, қонунлар ижроси қачон тўлиқтаъминланади....?

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ташкил қилинган "Малакат иқтисодиётининг мухим тармоғи: туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш йўллари” мавзусида очиқмулоқат айнан шу мавзуга бағишланди.

Очиқ мулоқот давомида Туризмни ривожлантириш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Л.Санаева сўзга чиқиб, Жиззах вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар ва лойиҳаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан Зомин ва Бахмал туманларида ташкил қилинаётган туристик лойиҳалар билан барчани таништирди. Муаммоларга тўхталар экан бугунги кунда Жиззах вилоятида туризм оқимининг кам эканлигиқулай туристик муҳит яратилмаганлиги сабабли эканлигига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Мазкур муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги кўрсатиб ўтди.

Ха, биз туризм соҳасини ривожлантиришга асосий эътибор қаратар эканмиз, туризм ва маданий мерос бир-бири билан боғлик эканлигига яна бир бор амин бўламиз.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида 372 та маданий мерос обьектлари мавжуд бўлиб, уларнингҳолати талаб даражасида эмас. Зиёратгоҳлармизда туристлар учун қулайликлар яратилмаган, ошхона гигиенаси талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Шунннгдек очиқ мулоқотда асосий муаммолардан бири сифатида бугунги кунда Жиззах вилоятидаги мавжуд маданий мерос обьектларининг манзилларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот сўнггида мазкур муаммоларга ижобий ечим топиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши

фаоли С.Аманйўлов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!