» » Жиззахда ибратли оилалар аниқланди

Жиззахда ибратли оилалар аниқланди

04 октябрь 2018 г 3 064 Комментарии: 0

Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театрида "Ибратли оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Оила” илмий-амалий маркази ҳамда "Соғлом авлод учун” хайрия фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туман босқичларининг ғолиблари иштирок этишди. Танловда оилалар таништируви, "Бу - менинг маҳаллам”, "Оила–муқаддас қўрғон”, "Оила мустаҳкамлиги–юрт тинчлиги” каби шартлар бўйича ўзаро беллашув бўлди.

Тадбирдан кўзланган мақсад–оила институтини мустаҳкамлаш, "Соғлом оила–соғлом жамият”ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатига амал қилиш, оиланинг репродуктив саломатлигини ҳимоялаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни эъзозлаш, намунали оилаларни рағбатлантиришдан иборат эди.

Иштирокчи оилаларнингҳужжатларининг йиғма жилди ҳамда шартлар бўйича тўплаган баллари инобатга олиниб, ғолиб ва совриндорлар ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди. Унга кўра, 3-ўрин зарбдорлик Ўрол Каримов ва Шафоат Хаджаеваларга, 2-ўрин Дўстлик туманида истиқомат қилувчи Абдуфаёз ва Вазира Манноновларга, 1-ўрин пахтакорлик Рахмон ва Инобат Турсуновлар оиласига насиб этди.

Танлов якунида иштирокчилар "Китобхон оила”, "Спортчи оила”, "Меҳрибон қайнона”, "Аҳил оила”, "Тадбиркор оила”, "Маънавиятли оила”, "Ибратли келин” номинациялари бўйича ҳам тақдирланишди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳноза БУТУНБОЕВА.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!