Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Ўзбекистон Президенти Францияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Францияга жўнаб кетди

08 октябрь 2018 йил
85
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Франция – юксак даражада ривожланган, саноат ишлаб чиқариши бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган индустриал-аграр мамлакат. Иқтисодий салоҳияти бўйича дунёнинг энг йирик еттита давлати қаторига киради. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан бири, Европа Иттифоқи ва халқаро майдонда муҳим роль ўйнайди.

Франция Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор. Ушбу давлат раҳбари Эммануэль Макрон мамлакатларимизнинг ўзаро яқинлашишини қутлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парижга расмий ташрифини орзиқиб кутаётганини таъкидлаган эди.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялар ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар