Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда “Истеъдод клуби” аъзолари юксак  марраларни кўзламоқда

Жиззахда “Истеъдод клуби” аъзолари юксак  марраларни кўзламоқда

10 октябрь 2018 йил
108
0

Ёшларимиз ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзини, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга қаратилган ишларнинг самарасини ошириш партиямизнинг устивор вазифаларидан биридир. Бу борада,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенагаши Марказий аппарати ташаббуси билан ташкил этилган “Истедод клуби” ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш мақчадида ташкил этилган “Истедод клуби” ҳозирда фаол, талабчан ёшларни бир нуқтага жам қилмоқда.

Шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган тенгдошларимиздан бири партиямизнинг фаол аъзоси, партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши
“Ёш адолатчилар ” қаноти раиси Шахбоз Эргашевдир.  Ёшлигидан  ҳар соҳада фаолликни қўлдан бермай келаётган Шахбоз орзуларини амалга ошириш мақсадида ўқиб ўрганди, йиллар давомида ўз устида тинимсиз ишлди. 2015 йил Жиззах Ҳуқуқшунослик коллежига ўқишга кирди. Ўқиш давомида ўзининг инновацион ғоялари билан қатор кўрик-танловларида ташаббус кўрсатди ва фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан 2017 йил партиямиз томонидан ташкил этилган “Адолат билимдони” кўрик танловининг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаб республика босқичида фаол иштирок этди.

- Шахбоз интилувчан талабаларимиздан бири,– дейди устози Дилшод Муҳаммадиев. – У ҳаракатчанлиги, излунувчанлиги билан бошқа талабалардан ажралиб туради. Шахбоз ўзининг ғоялари, қизиқарли таклиф ва мулоҳазалари билан ўқитувчилар эътиборига тушган. Унинг таълим олиш жараёнида кўрсатаётган фаоллиги юртимизда ўтказилиб келинаётган турли кўрик-танловларда муносиб рағбатлантирилмоқда.

Жиззах ҳуқуқшунослик коллежининг 2017-2018 ўқув йилини энг фаол ўқувчиси сифатида тамомлаган қахрамонимиз 3 босқичли имтиҳонларни аъло баҳоларга топшириб жорий йилда Хитой “Hospitality institute of Sanya” (Саня меҳмондўстлик институти)нинг Халқаро иқтисодиёт ва савдо-сотиқ йўналиши бўйича имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Шахбоз Эргашев, партиянинг Жиззах шаҳар Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси

–Мен бугун хурсандчилигимни, ҳаяжонимни сўз билан изоҳлаб бера олмайман. Мен талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдим. Мен каби ёшларга мана шундай имкониятларни яратиб бераётган Юртбошимиздан миннатдорман. Қолаверса, партиянинг вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Истедод клуби” мен каби ёшларни қўллаб-қувватлаб, иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқаришда катта аҳамият касб этади деб ўйлайман

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 вилояти Кенгаши

матбуот котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар