» » Жиззахда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар тақдирланди

Жиззахда спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар тақдирланди

10 октябрь 2018 г 2 732 Комментарии: 0

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 27 сентябрдаги буйруғи билан Жиззах вилоятида спорт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар тақдирланди.

Хусусан, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш фонди вилоят фонди раҳбари Ўктам Маматқулов, ихтисослаштирилган олимпия мактаб интернати мураббий вилоят дзюдо федерацияси ижрочи директори Бўронов Исматилло, вилоят яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби кураш мураббийи Бобоев Солижон ҳамда Жиззах шаҳар "Ниҳол" МТМ жисмоний тарбия ва спорт йўриқчиси Жамила Ҳасановалар вилоятдаги жисмоний тарбия ва спорт турларини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!