Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахлик 17 ёшли тадбиркор

Жиззахлик 17 ёшли тадбиркор

11 октябрь 2018 йил
80
0

"Ақл ёшда эмас…" деган гапни кўп эшитганмиз. Шаҳноза билан танишиб, бу гап халқимиз орасида бежиз тарқалмаганига ишонч ҳосил қилдим.

Шаҳноза 2001 йилда Жиззахда таваллуд топди. Аввал шаҳардаги 8-умумтаълим мактабида таҳсил олди. Кейин Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежига ўқишга кирди. Айни пайтда шу коллежда кимё технологияси йўналишида билим олмоқда. У барча тенгдошлари қаторида коллеж ва Ёшлар иттифоқи, кейинчалик эса тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал демократик партияси сафига ўтганидан кейин партия ҳаётида фаол иштирок этди.

Айниқса, партия томонидан уюштирилган тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар унинг дунёқараши шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Қолаверса, уларнинг оиласини тадбиркорлар оиласи дейиш мумкин. Дадаси ўо-либ ака "Тўрақул яйловлари" фермер хўжалигини бошқаради. Онаси Шоира опа эса "Real Ibrohimjon capital" масъулияти чекланган жамият раҳбари. Уйдаги оддий суҳбатлар ҳам, албатта бизнесга бориб тақалгани учун Шаҳноза ишбилармонлик, тадбиркорлик, бизнес деган сўзлар мазмунини эрта тушуниб етди. Тушунмаганларини бобоси Тўрақул бобо ва бувиси Карима аядан сўраб оларди. Фаҳрий педагог Карима ая набирасини қизиқтирган ҳар бир масалани эринмай, батафсил тушунтириб берарди.

- Бу дейман, набирамиз катта бизнесчи бўладиганга ўхшайди, - дея кулимсирарди Тўрақул бобо. - Ўозирдан тадбиркорлик алифбосини ўрганишга бел боғлади.

- Шахноза қизим ким бўлса ҳам аввал билим олади, шундайми?- набирасининг сочини силарди Карима ая.

- Бўлмасам-чи, ўқимаган одам ҳеч қайси касбни эгаллай олмайди. Масалан, мен ўқимаган бўлганимда фермер хўжалиги очмаган ва уни бошқармаган бўлардим. Тадбиркор ҳар бир ишни уддалай оладиган, муаммоларга ечим тополадиган одам бўлиши керак.

Ҳа, Тўрақул Давидов халқимиз мустақилликни қўлга киритган оғир йилларда фермерликҳаракати пойдеворига таъмал тошини қўйган инсонлардан ҳисобланади. У биринчилардан бўлиб фермер хўжалиги ташкил этиб, мамлакатимизнинг Қалла мустақиллигига эришишига муносиб ҳисса қўшган эди. Бугун у барча ишларни фарзандларига топшириб, ўзи кексалик гаштини сурмоқда. Балки, Тўрақул бобога нисбатан "кексалик гаштини сурмоқда" деган иборани ишлатиш унчалик тўғри келмас. Негаки, бобо ҳамон қариликка қўл бермай келмоқда. Маҳалла-кўй юмушлари, хонадондаги набиралар тарбияси Тўрақул бобо ва Карима аялар зиммасида. Улар том маънода хонадонга, оилага тинчлик-хотиржамлик, барака келтирувчи фаришталардир.

2018 йил Шаҳнозанинг ҳаётида катта ўзгаришлар билан бошланди. У ота-онаси билан маслаҳатлашиб, тадбиркорлик субъекти очишга қарор қилди.

- Мен қарши эмасман, фақат ҳам ўқиш, ҳам иш билан бўлиб чарчаб қолмасанг бўлди, -деди аяси.

-Чарчамайди,қолаверса, бувиси билан мен борман. Ишлаб чарчамайдиган замон келди, давлатимиз томонидан тадбиркорларга қанча имкониятлар яратиб берилмоқда, -дея набирасини қўллади Тўрақул бобо.

Шу тариқа "Жаннатмакон Жиззахим" номли миллий ҳунармандчилик маркази ташкил этилди.

- Марказимиз олдига миллий-амалий санъат анъаналарини қадрлаш ва тиклаш, ёшлар ўртасида тарғиб қилиш каби юмушлар устувор вазифалар қилиб қўйилган, - дейди Шаҳноза. - Биламан, бу соҳада кўп бойлик орттириб бўлмайди, тинимсиз изланиш, меҳнат талаб этилади. Лекин қийинчиликлардан чўчимадим. Марказга дастлаб олти нафарқўли гул ёшларни ишгақабул қилдим. Уларга ҳам мақсадимни тушунтирдим.

Ёш бўлишига қарамай олдига аниқ мақсад қўя олган тадбиркорга оила аъзолари, O'zLiDeP шаҳар, вилоят Кенгашлари кўмакдош бўлишди. Ҳисоб рақамига тушган маблаҚни фақат ходимларга маош тўлашга ва … ОчиҚини айтганда, Шаҳноза ҳам бобоси ва бувисига ўхшаб китобни севади. Шунинг учун ишлаб топган пулига асосан китоб сотиб ола бошлади.

- Қизим, балки тикиш машиналари олганинг маъқулдир…, - дейишарди ота-онаси. - Китобқўйишга жой қолмади-ку.

- Ҳали жой кўп бўлади, менинг бир режам бор, - дерди Шахноза сирли кулимсираб.

Кўп ўтмай унинг режаси аён бўлди. Тўрақул бобо ва Карима аялар меҳнат фаолиятлари даврида сотиб олган китоблар сони мингга яқин эди. Шаҳнозанинг хариди билан оилавий китоб фонди 3000 тага етди.

- Бобо, марказимиз қошида кутубхона очсам дегандим. Шу хусусда сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим, - маслаҳат солди Шахноза бобосига.

- Барака топ, болам! Кўнглимдаги гапни айтдинг, инсоннинг эзгу ишлари минглаб одамларга фойдаси тегади, савоби кўп бўлади. Кутубхона - нурхона, деганлар. Бу нурданҳамшаҳарларимиз баҳраманд бўлади.

Бобосинингқўллаб-қувватлаши билан кутубхонага мўлжалланган хонани жавон билан жиҳозлади ва китобларни жойлаштириб чиқди. Бу ишларда дўстлари ҳам қарашиб юборишди.

- Партиямизнинг фаол ёшларидан бўлган Шаҳноза Тўрақулованинг кутубхона ташкил этаётганини эшитиб хурсанд бўлдик, - дейди O'zLiDeP вилоят Кенгаши ходими ШоираҲасанова. - Биз ҳам кутубхонага китоблар совға қилдик.

Шаҳноза "Жаннатмакон Жиззахим" миллий марказида тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазмаларини ташкил этиш, танлов ва кўрикларда иштирок этиш миллий қадриятлар тарғиботида муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун тушган ҳар бир таклифни ўрганиб чиқиб, уларга ижобий ёндашишга ҳаракат қилади. Шу йилнинг ўзида O'zLi

DeP шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган "Ишбилармон аёл" Республика кўрик танловининг шаҳар босқичида "Замонавий аёл" йўналиши ғолибаси бўлди, "Ёш инновациячи" Республика кўрик танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этиб махсус сертификатниқўлга киритди. "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида ташкил этилган вилоят кўргазмасида "Энг яхши ҳунарманд" йўналишида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган ҳунармандлар кўргазмасидаги муваффақияти учун фахрий ёрлиқ, "Мустақил юрт ҳунармандлари" мавзуидаги Республика анъанавий халқамалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари Х кўргазма-савдосида фаол иштирок этганлиги учун диплом билан тақдирланди.

Шаҳноза ҳамон тиниб-тинчимайди - доим ниманидир режалаштириб, тадбирлар ташкиллаштириб юради. Яқинда анча-мунча совғалар харид қилиб, кам таъминланган оилалар, ногирон ва беморлар ҳолидан хабар олди. Кўпнинг дуоси кўл, дейдилар. 17 ёшли тадбиркор қалбида, ўйида янги-янги ғоялар туғилаётганига сабаб ва унинг жисмига куч-қувват бағишлаб турган ҳам миннатдор одамларнинг дуосидир, балки.

Асад МУСТАФОЕВ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар