Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Солиқ қарздорлиги тегишли тартибда ундирилди

Солиқ қарздорлиги тегишли тартибда ундирилди

11 октябрь 2018 йил
71
0

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги "Мирзачўл транс” масъулияти чекланган жамияти давлат солиқ инспекциясининг эслатишларига қарамай солиқларни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида йилнинг биринчи ярмидаги қарздорлиги 86 миллион 566 минг сўмдан ортиқни ташкил этган эди.

Бу қарздорлик суд ҳужжатлари асосида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан тўлиқ ундириб олинди.

Тумандаги "Ҳумоюнбек бизнес инвест”, "Мирзачўл Пилла” масъулияти чекланган жамиятлари, "Қаҳрамон Расул ота” фермер хўжалигининг солиқлардан қарздорлигини ундиришда ҳам шундай чора қўлланилди.

Ҳозиргача солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан чиқарилган суд ижро варақалари бўйича тумандаги 88 cубъектдан 925 миллион сўмдан ортиқ қарз тўлиқ ундирилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 291 нафар жисмоний шахсларнинг 131 миллион 399 минг сўмлик солиқдан қарзлари ҳам суд ҳужжатлари асосида тўлиқ ундириб олинди.

– Солиқ қарздорлигини суд орқали ундириш бизга ҳам солиқ тўловчига ҳам қўшимча вақт, расмиятчилик талаб қиладиган иш, – дейди туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зафар Сайдовов. – Шунинг учун ушбу сўнгги чорани қўллашдан олдин тадбиркорлар, аҳоли ўртасида тушунтириш, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борамиз. Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида 5 мингдан зиёд суҳбат, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказдик. Ўтказилаётган тарғибот тадбирлари солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, қарздорликларнинг камайишига хизмат қилади.

Тошқул Бекназаров

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар