Сайт тест режимида ишламоқда.
ЎЗБЕКЧА | РУССКИЙ

Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-31-32
» » Жиззахда ташкил этилган “Хизмат - беминнат” ўз “мева”ларини бера бошлади

Жиззахда ташкил этилган “Хизмат - беминнат” ўз “мева”ларини бера бошлади

19 май 2018 йил
181
0

ЎзМТДП ­Дўстлик туман Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан "Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган ўқув курслари ўз "мева”ларини бера бошлади.


-"Мен ушбу лойиҳанинг мақсад вазифалари билан яқиндан танишиб чиқдим. Шундан сўнг тўгарак очиб, уюшмаган ёшларга кураш бўйича сабоқ беришни бошлагандим”,- деганди бундан қарийб олти ой муқаддам "Хизмат - беминнат” курсининг очилиш маросимида бўлиб ўтган суҳбатда Орзумурод Карвонов.

Бугун айнан Орзумурод орзу қилгани каби унинг икки нафар шогирди жорий йилнинг 26-27 апрел кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб ўтган кураш мусобақасида ғолиб ва совриндорлар қаторидан муносиб жой олди. 60 кг вазн тоифаси бўйича Бунёд Элмуродов барча рақибларини мағлуб этиб, фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Бобур Исматов айнан шу вазн тоифасида совриндор бўлди. Бу - "Хизмат - беминнат” лойиҳаси орқали ёшлар орасидан чемпионлар етишиб чиқа бошлади деганидир.

Улуғбек Мустафаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар