» » Жиззахда Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг йиғилиши  ўтказилди

Жиззахда Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг йиғилиши  ўтказилди

16 октябрь 2018 г 3 045 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимлигида “Фуқаролик жамияти институтларининг маҳаллий давлат хокимияти органлари билан ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга кўмаклашиш” мавзуида Халқ депутатлари  вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг йиғилиши  ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад вилоятда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий–гуманитар каби долзарб вазифаларни ҳал этишда ижтимоий шерикликни янада кучайтириш, ижтимоий шериклик субъектларига ҳуқуқий-маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси, вилоят хокимлиги, ЎзННТМА вилоят худудий бўлинмаси, адлия бошқармаси, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси билан хамкорликда “ННТ лар клуби” ташкил қилинди.

Клубга 34 ННТ аъзо бўлиб, ННТлар ўртасида сўровномалар амалга оширилди ва ёрдамга муҳтож  бўлган  36 та ННТ  аниқланди.

Уларга амалий ёрдам кўрсатилди, бино билан таъминланди ва бунинг натижасида Олий Мажлис Жамоат фонди грант дастуридаи иштирок этиб 18 таси 2017-2018 йилларда 25-28 миллиондан  маблағлик грантларга  сазовор бўлишди.

Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига давлат гранти 1-7 танлови якуни натижаларига кўра Парламент комиссияси томонидан ғолиб деб 15 та топилган. Жами 419 000 000 миллион маблағ вилоятга жалб қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!