» » Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Президент админстрациясига ишга ўтди

Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Президент админстрациясига ишга ўтди

17 октябрь 2018 г 3 653 Комментарии: 0

Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумот беришича, Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Раҳматиллоевич Болиев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган.

1980 йил 1 ноябрда Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида туғилган Беҳзод Болиев 2001 йил, Тошкент давлат юридик институтини, (бакалавр босқичини), 2007 йил, Тошкент давлат юридик институтини (магистратура) 2009 йил, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тамомлаган. У 2018 йил 8 февраль кунидан Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

фото: Беҳзод Раҳматиллоевич Болиев 

Шунингдек, Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Ҳасанбоев президент администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига, Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Баҳодирович Каримов президент администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимларига тайинланган.

27 август куни Ўзбекистон президенти девони президент админстрацияси сифатида қайта ташкил этилган ва унга Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбар этиб тайинланганди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!